
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказини “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси бошқарув ходимларини узлуксиз касбий таълимини такомиллаштириш бўйича худудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва олий тиббий таълим муассасалари билан тизимли тартибда хамкорликни йўлга қўйган.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг 2025-йил 5-мартдаги 44-ич сонли “Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги муассасалар раҳбар ходимлари учун 72 кредитли “Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш асослари” интеграцион мавзуий малака ошириш курсини ўтказиш тўғрисида” буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида биринчи 72 кредитли “Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш асослари” интеграцион мавзуий малака цикли гибрид тартибда 2025-йил 19-31-май кунлари ўтказилди.
Ушбу гибрид тартибдаги циклнинг 2025-йил 26-31-май давридаги сайёр модулини ўтказиш билан бир қаторда кафедра ходимлари томонидан худудий хамкорликни ривожлантириш бўйича фаолият олиб борилди. Жумладан, Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (ФВССБ) бошлиги Б.Қ.Примқулов, Фарғона жамоат саломатлиги институти (ФЖСИ) ректори А.А.Сидиқов ва даволаш ишлари бўйича проректори Ф.Ю.Юлдашовлар билан музокаралар ўтказилди. Музокараларда ТХКМРМ, ФВССБ ва ФЖСИ ўртасида хамкорлик йўналишлари тахлили ўтказилди. Яъни, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш тизими учун раҳбар ходимлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларинг узлуксиз касбий таълимини; интеграцион ўқув дастурларини; академик мобилликни; қўшма илмий тадқиқотларни ўтказиш йўналишлари мухокама қилинди. Ўтказилган музокаралар натижаси сифатида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш” соҳасидаги 2025-2027-йилларга хамкорлиги бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди, томонлар билан келиштирилди ҳамда мазкур ташкилотлар раҳбарлари томонидан имзоланди. Хамкорликнинг дастлабки босқичи сифатида кафедра ходимларини 2025-йил 31-май куни Фарғона жамоат саломатлиги институти асосий кампуси билан таништирув ўтказилди. “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси профессори Д.А.Асадов институт кампусида янгитдан ташкил қилинган кутубхонани очилиш маросимида иштирок этди. Шунингдек академик мобиллик йўналиши бўйича профессор Д.А.Асадов институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари, жами 250 нафар тингловчилар учун мамлакат соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичига бағишланган маъруза ўқиди.