Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Устозларга таъзим

27 Мая 2025

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                                                 27.05.2025

1-Хирургия кафедраси мудири, профессор, академик фахрий устоз, атоқли жарроҳ Назиров Феруз Гафурович таваллудининг 75 йиллик юбилейи!

Бугун тиббиёт жамоатчилиги ўз умрини халқ саломатлигига бағишлаган, фидойи шифокор, тажрибали устоз ва ҳурматли инсон, академик Назиров Феруз Гафуровичнинг 75 йиллик юбилейини кенг нишонламоқда!

Феруз Гафурович ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида мамлакатимизда жарроҳлик соҳасининг тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган, юзлаб ёш шифокорларнинг етук мутахассис бўлиб етишишига сабабчи бўлган. У нафақат юқори малакали амалиётчи, балки илм-фан ва таълим соҳасининг фаол тарғиботчиларидан биридир.

Замонавий жарроҳлик усулларини жорий қилиш, илмий мақолалар чоп этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда ҳам унинг хизматлари беқиёсдир.