
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 06.05.2025
2025-йил 6-май куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ташаббуси билан ташкил этилган “Чегарасиз педиатрия – 2025” II халқаро конгресси ўз ишини бошлади.
Конгрессда нафақат юртимизнинг барча ҳудудларидан келган етук мутахассислар, балки яқин хориж давлатларидан ташриф буюрган таниқли спикерлар ҳам иштирок этмоқда.
Айниқса, марказнинг клиник ординаторлари, курсантлари ва профессор-ўқитувчилари фаол қатнашмоқда — бу улар учун катта тажриба, касбий ўсиш ва илмий изланишлар сари муҳим қадамдир. Бу конгресс нафақат илмий майдон, балки ёш мутахассислар учун ишонч, илҳом ва профессионал ўсиш манбаига айланган.