Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

“Қон донорлиги ҳафталиги”

04 Апр 2025

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                                                      01.04.2025

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 28 февралдаги “Донорлик ҳаракатини қўллаб қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ги ЎРҚ-1041-сонли қарори юзасидан қабул қилинган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 24 мартдаги 02-10/6518-сонли топшириқ хатининг ижросини таъминлаш мақсадида, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2025 йил 28 март куни 49-сонли ички буйруғи қабул қилинган.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида “Қон донорлиги ҳафталиги” доирасида 2025 йил 1 апрель куни 27 нафар тиббиёт ходимлари донор сифатида фаол иштирок этдилар хамда 12,14 Л қон топширдилар.

Ушбу лойиҳада пешқадам бўлган “Терапия” факультетига алоҳида миннтадорчилик билдирамиз.

Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш Дастури ижросини таъминлаш борасида оммавий ахборот воситаларида донорлик ҳаракатини тарғиб этувчи видеороликлар яратилди.