
Ҳурматли тиббиёт олийгоҳ битирувчилари!
2025-2026 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура)да юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йилнинг 18 июлдаги № 214-сонли буйруғи билан Тиббий ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олий тиббий таълим битирувчиларини 42 та мутахассислик бўйича клиник ординатура танлови оркали ўкишга таклиф килади. Марказимиз клиник ординатурасига имтихон асосида кабул килинган клиник ординаторлар Республикамизнинг етакчи клиникаларида ўкиш имкониятига эга булади, чунки марказимиз кафедралари Республикамизнинг етакчи клиникаларида жойлашган, Ундан ташқари мамлакатимизнинг етакчи мутахассислари қўл остида таълим олиш имконияти сизда мавжуд бўлади. Марказимиз хорижнинг етакчи марказлари билан дўстона алоқа ўрнатган бўлиб, клиник ординатуранинг 2-йилида Козоғистонда, Россия Федерациясида, Туркияда ўкиш имкониятига эга бўлади. 2024-2025йилда ўқишга кирган клиник ординаторлардан 10 нафари Туркияда, 5 нафари Россия Федерациясида, 10 нафари Қозоғистон республикаларида ўқиш имкониятига эга бўлишди. Бу сизга имконият!
Кабул жараёнлари хакида тўлик маълумотни кабул квоталар ва мутахасиссликлар бўйича маълумотни www.tipme.uz сайти, Марказимизнинг 2- каватида жойлашган қабул комиссиясида ва 998712682638 Call маркази оркали билиб олишингиз мумкин. 09:00 дан 18:00 гача.
Барча тугилган саволлар юзасидан кабул комиссияси тушунтириш ишларини олиб бормоқда Кабул вакти 9:00дан 17:00гача душанбадан шанбагача. марказ биносида (2 –этаж 3-зал) тугридан тугри кабул килинади.
Хужжатлар mеdtoifa.ssv.uz сайти орқали қабул қилинади.
Барча саволларга Call маркази, ( 998772682638) телеграмм номери ва qabul.tipme-2025@mail.ru электрон почта оркали жавоб берилади. Ундан ташқари www.tipme.uz ва https://t.me/Qabul_2526 телеграмм каналлари орқали янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин!