Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Илм-фан ва тиббиёт соҳасидаги улкан ютуқ!

08 Апр 2025

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                                       2025 йил 7 апрель

Акилов Хабибулла Атауллаевич Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори, Қирғизистоннинг Ош давлат университети томонидан “Фахрий профессор” унвони билан тақдирланди.

Бу унвон Ош давлат университети Илмий кенгашининг 2024-йил 25-декабрдаги 4-сонли баёни асосида расмийлаштирилди. Ушбу юксак эътироф – профессор Акиловнинг йиллар давомида соғлиқни сақлаш, таълим ва илмий соҳаларга қўшган беқиёс ҳиссаси натижасидир.

Профессор Х.А.Акилов томонидан бошқарилаётган Марказ қисқа вақт ичида республикамиздаги етакчи тиббий таълим ва малака ошириш муассасасига айланди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли минглаб шифокорлар ва тиббиёт ходимлари замонавий билимлар билан қуролланиб, ўз соҳасининг малакали мутахассисларига айланишмоқда.

Профессорнинг ташаббуси ва фаолияти билан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳамда Ош давлат университети ўртасида расмий меморандум имзоланди. Ушбу меморандум илмий-академик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки томонлама таълим тизимини ривожлантиришда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу унвон нафақат шахсий ютуқ, балки Ўзбекистон тиббиёт таълимининг халқаро миқёсда тан олинишининг яққол ифодасидир.