Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

ТХКМРМ психиатрия ва психотерпия кафедраси 1966 йил  ЎзРда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Худоёр Алимович Алимов ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, 56  йил давомида  психиатриянинг турли сохалари бўйича замонавий психиатрия илмининг юқори даражаси талабига жавоб берадиган мутахасислар тайёрлаб келмоқда.

Биринчи кафедра мудири ЎзРда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Худоёр Алимович Алимов (1966 йилдан 1972 йилгача). У томонидан 5 нафар тиббиёт фанлар доктори ва 22 фан номзоди тайёрланган. Х.А.Алимов 5 та монография, умумий психопатологиядан ўқув қулланма ва 150 дан ортиқ мақола яратган.

1972 йилдан 2001 йилгача кафедра мудири лавозимида профессор Шахзода Аскарович Мурталибов ишлаб келди. У томонидан 14 нафар тиббиёт фанлар номзоди тайёрланган. Ш.А.Мурталибов психиатриядан маълумотнома ва 100 дан ортиқ мақола муаллифидир.

2001 йилдан бошлаб кафедра мудири лавозимига тиббиёт фанлар доктори, профессор Улугбек Худоярович Алимов тайинланди.  У томонидан 2 нафар тиббиёт фанлар доктори ва 7 фан номзоди тайёрланган. Х.А.Алимов 2 та ўқув қўлланма, 1 монография, хамда 190 мақола ва услубий қўлланмалар яратилган.ЎзР ССВнинг бош психиатри сифатида психиатрия хизматининг ташкилий масалалари билан шуғулланади. ЎзР ССВнинг неврология ва психиатрия буйича шифокорларнинг аттестация хайъати аъзоси, ЎзР ССВнинг «Психиатрия, наркология, тиббий психология ва психотерапия» Монотематик комиссия ва ТХКМРМ 14.00.18 «Психиатрия ва наркология» ихтисослиги бўйича илмий семинар кенгашларининг раиси. «Неврология»илмий амалий журналларининг редакция кенгаш азоси.

Шу йиллар давомида кафедрада тажрибали домлалар профессорлардан Л.А.Турсунходжаева, С.З.Ешимбетовалар ва доцентлардан А.А.Аскаров, Ж.А.Зохидов, Р.Р.Шокиралиев, М.Х.Турсунходжаев, О.Г.Қодировларунумли фаолият кўрсатиб келган.

Ҳозирги кунда кафедрада доцент С.А.Ахмедов, катта ўқитувчи Ф.Х.Абдуллаев ва ассистент К.Д.Хасанова ишлаб келмоқда.

Кафедрада психиатрия, суд психиатрияси ва суицидология йуналиши буйича мутахассислар тайёрланиб келган (клиник ординатура ва бирламчи, ҳамда кайта тайёрлаш циклларида). Улар нафақат психиатрия, балки соғликни сақлашни бошка муассасаларида фаолият қилиб келмокда.

ЎзР Президентининг 20018 й. 16 мартдаги 3606-сонли Фармонига биноан 2018-2019 укув йилидан бошлаб, янги тайёрланган ўқув дастури асосида, хозирги кунда жуда долзарб бўлган психиатрия, суд психиатрияси ва  суицидология йуналиши буйича кафедрада мутахассислар тайёрланади.

Хар йили кафедра томонидан психиатриядан умумий ва мавзуий малака ошириш цикллари ўтказилади. Бу цикл нафақат иш фаолиятини бошлаётган, балки ўз малакасини оширишни истаган врачларга мулжалланган. Бундан ташкари хар йили «Суд психиатрияси», «Чегарадош холатлар», «Суицидология», «Руҳий  беморларни  текшириш  усуллари», «Неврозлар  психотерапияси», «Хар  ҳил  руҳий  бузилиш  холатларни  даволаш», «Соғлиқни  сақлаш  бирламчи  буғимидаги руҳий  саломатликни  сақлаш», «Эндоген  касалликларни  даволаш», «Руҳий  касалликларни  даволаш» цикллари мунтазам ўтказилади.

Суд психиатрияси циклини ўтказишдан асосий мақсад, суд психиатрия тажрибасида учрайдиган махсус масалаларни ҳал этишга қаратилган: психиатр-экспертларнинг хақ-хуқуқлари, суд психиатрия экспертизасини ташкил қилиш, ҳамда руҳий беморларни мажбурий даволаш, эксперт хулосаларини тўғри чиқариш кабилар. Шифокорлар СПЭнинг амбулатор ва стационар турларида қатнашиш имкониятига эгадирлар.

Кейинги вақтда суицидология цикли алоҳида ўрин эгаллаяпди. Ушбу цикл нафақат психиатрлар, балки бошка мутахасисликлар: терапевтлар, невропатологлар, жаррохлар ва акушер-гинекологлар, педиатрларга хам мўлжаллангандир. Ўқиш давомида суицидологиянинг ташкилий, назарий ва амалий масалалари билан яқиндан танишишади.

Шу билан бирга кафедрада илмий ишларга ҳам катта аҳамият берилиб келган. Кафедрада «Шизофрения, наркомания ва бошқа руҳий касалликлардаги психопатологик бузилишларнинг клиник-ижтимоий омиллари» йўналишида илмий изланишлар олиб борилдмоқда. Кафедрада 7 докторлик ва 29 кандидатлик диссертацияси ёқланган. Хозирги кунда кафедрада ва 3 номзодлик иши тайёрланмоқда.

Кафедра ходимлари республика психиатрия хизматининг ташкилий ишларида фаол ўрин олган. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сонли Қарори билан тасдиқланган “Аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга доир биринчи галдаги чора-тадбирлар дастури” ва 2019 йил 13 февралдаги 4190 - сонли “2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  қарорлари лоихасини тайёрлашда ва топширикларини бажаришда, хамда Ўзбекистон Республикаси “Психиатрия ёрдами тўғрисида” қонун лоихасини ишлаб чиқишда кафедра ходимлари фаол қатнашиб келган.

Кафедрада халқаро алоқалар, ҳам ўрнатилган. Хусусан кафедра ходимлари Франциянинг Тулуз унивеситетининг психиатрия клиникасида, Париж университетининг Неккер номли психиатрия клиникасида ва АҚШ Сент Луис университетининг психиатрия клиникаларида тажриба алмаштириб келган. Россия тиббиёт ва фармацевт ҳодимлар Ассоциаси ўқув маркази ва РФ В.М. Бехтерев номли Санкт-Петербург психоневрологи илмий текшириш институти билан алоқа ўрнатилиб, психиатрлар учун мунтазам равишда семинар ва мастер-класслар ўтказилиб келмоқда.