Кафедра жойлашган Ибн Сино номли 1 сон шаҳар клиник шифохонасида малака ошириш ва ихтисослаштириш учун келган тингловчилар учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Қуйидаги бўлимларда тингловчилар амалий касб маҳоратлари оширилади: Терапия, Кардиология, Пульмонология, Аллергология, Эндокринология, Гематология ҳамда Реабилитация бўлимлари.
Кафедрада Ички касалликлар барча йўналишлари бўйича маъруза, семинар ва амалий дарслар олиб борилади.
Кафедра ходимлари Республика ҳамда хорижий илмий-амалий анжуманларда маърузалар билан, шунингдек, анжуман ташкилотчилари сифатида фаол иштирок этадилар.
Кафедра ходимлари ССВ ва марказ томонидан ташкил этиладиган турли маъданий-маърифий ва соғломлаштириш тадбирларда хам фаол иштирок этиб келадилар.
Кафедра ходимлари мукофотлари:
Кафедра мудири Ибрагимов А.Ю. 2007 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони, 2014 йилда “Эл-юрт хурмати” ордени ҳамда 2023 йилда I даражали Мехнат фахрийси кўкрак нишони билан мукофотланган.
Кафедра ходимлари ССВ ва марказ томонидан ташкил этиладиган турли маъданий-маърифий ва соғломлаштириш тадбирларда хам фаол иштирок этиб келадилар.
Кафедра доцентлари Мусаева Ш.З. ва Саипова М.Л. лар ҳам давлат мукофотлари билан тақдирланганлар.