Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

Кафедра 1985 йилда ташкил топган булиб, дастлаб Терапия-Ш деб юритилган. Кафедрага тиббиёт фанлари доктори, профессор Нажим Каюмович Бобохужаев рахбарлик килган.

Бабаходжаев Н.К ўз иш фаолияти давомида «Ўсмирлар патологияси» курсини ташкил қилган. Кафедрада экстрагенитал патологиялар бўйича фаол ишлар олиб борилган, 4 та кандидатлик диссертацияси ёқланган.

2001 йилдан кафедрага мудир килиб тиббиёт фанлари доктори, проф. Ш.Н. Носиров тайинланган.

2011йилдан бошлаб кафедра “Ички касалликлар ва фармакотерапия” деб номланди. Шу муносабат билан ўқув дастурларида фармакотерапия масалаларига кўпроқ эътибор қаратилди.

2017-2018 йил кафедрани профессор Каюмов У.К. бошчилигидаги «Ички касалликлар» кафедраси билан бирлаштирилди.

2018 йил май ойида кафедра иккига «Ички касалликлар №1» ва «Ички касалликлар №2» кафедраларига ажратилди. «Ички касалликлар №2» кафедраси мудири этиб т.ф.д., Ибрагимов А. Ю. тайинланди.

2023 йил сентябр ойида «Ички касалликлар №1» ва «Ички касалликлар №2» кафедралари яна бирлаштирилиб, Ички касалликлар кафедраси ташкил қилинди ва т.ф.д., Ибрагимов А. Ю. кафедра мудири этиб тайинланди.