Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра янгиликлари

IV Xалқаро онлайн гастрофорум 2020 йил

 

 

 

V Xaлқаро онлайн гастрофорум 2021 йил  

 

 

 

III Республика реабилитологлар форуми 2021 йил

 

 

Бугунги кунда кафедрада самарали ўқитиш жараёни учун барча қулайликлар яратилган, узлуксиз равишда юқори тезликдаги интернет тармоғи ишлайди, Моодле тизимида ўқитиш йўлга қўйилган, бу эса электрон ўқув материалларини сақлаш ва ўрганиш учун жуда қулай имконият яратган. Моодле тизимининг афзаллиги шифокор қайси худудда бўлишига қарамай, интернет тармоғи орқали ўқув материаллари билан танишиб, масофавий шаклда таълим олиши мумкин. Кафедра ходимлари ва тингловчилари учун компьютер, мультимедиа билан таъминланган шинам ўқув хоналари ва маъруза заллари  мавжуд.  Бундан ташқари тингловчилар мустақил шуғулланишлари, амалий кўникмалар ўтказиш учун янги физиотерапевтик аппаратлар хонаси, спорт ускуналари билан таъминланган тренажёр зали  хамда ходимлар ва тингловчилар учун замонавий  АРМ ташкил қилинган.

Шу жумладан, кафедра ходимлари аудитория жихозлари орқали  он лине конференция ва консультация ўтказиш жараёнида конференцалоқага чиқиб,  хамкасблари билан мулоқотда бўлиш   имкониятига эга.  

Маъруза машғулотлари  назарий ва амалий жихатдан тўлақонли бойитилган бўлиб, барча  маъруза мазулари  бўйича тарқатма материаллар тайёрланган.

Амалий машғулотлар  вақтида шуғулланиш учун кўплаб клиник ва услубий тавсияномалар, ўқув-услубий қўлланмалар хамда  кафедрадаги барча асосий йўналишлар бўйича кўрсатмалар  мавжуд.

Ўтилган материалларни мустахкамлаш учун марказ клиникасида цикл тингловчилари билан бирга профессор кўриги ўтказилиб, беморлар клиник таҳлил қилинади.