
Хамрабаэва Феруза Ибрагимовна - тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақланиш вазирлиги бош физиотерапевти, ТХКМРМ терапия факультети декани.
ORCID: 0000-0002-4872-5356 Академик таълим:Тошкент Давлат тиббиёт институти, даволаш факультетини 1985 йилда тамомлаган.
Илмий ишлари:1994 йилда физиотерапевтик усуллар билан сурункали панкреатит билан оғриган беморларни реабилитация қилиш бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
2005 йилда мавзу: "Пептик яра касаллиги патогенезида вегетатив бузилишлар ва биокимёвий мувозанатнинг роли ва даволашни оптималлаштириш йўллари" бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Европа панкреатологлар Ассоциацияси, Россия гастроэнтерологлар Ассоциацияси, Ўзбекистон терапевтлар ассоциацияси, Россия гастроэнтерологлар илмий жамоаси аъзоси. ТХКМРМ 14.00.12-тиббий реабилитология ва 14.00.05- ички касалликлар бўйича малакавий имтиҳон ва мониторинг комиссия аъзоси, докторантлар РСТИАМ қошида 14.00.38 -спорт тиббиёти 14.00.12-тиббий реабилитология Илмий Кенгаш аъзоси, Ўз. Ҳарбий Академияси қошида 14.00.43- профилактик медицина Илмий Кенгаш аъзоси
DSc – 2 ва PhD – 8 изланувчиларга илмий рахбарлик қилган.
Профессионал тажриба:ТХКМРМ қошидаги кўп тармоқли клиникасининг барча бўлимларида оғир ва ноаниқ ташҳисли беморларни консультация қилади
Ишнинг асосий йўналишлари:-Гастроэнтерология
-Физиотерапия
-Спорт тиббиёти, ДЖТ ва тиббий реабилитология
- Диетология

Юлдашева Гулчеҳра Рустамовна
кафедра доценти, тиббиёт фанлари доктори
ORCID: 0009-0008-3949-7188 Академик таълим:2006 йил Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетини тамомлаган
Илмий ишлари:2011 йилда Гастроэнтерология ва физиотерапия кафедрасида аспирантурани битирган, Хамрабаева Ф.И. раҳбарлигида "Ўзбекистонда сурункали панкреатитнинг антибактериал ва ферментларнинг ўринбосар терапиясини клиник баҳолаш" номли номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, 2018 йилда "Инсулинга турғунлик ривожланишида сурункали панкреатитнинг роли ва метаболик бузилишларни даволаш усуллари" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Россия гастроэнтерологлар илмий жамияти эксперт аъзоси, Спорт тиббиёти ва реабилитологлар Ассоциацияси аъзоси, Антидопинг агентлиги терапевтик истиснолар эксперт Кенгаш аъзоси
РСТИАМ қошида 14.00.38 -спорт тиббиёти 14.00.12-тиббий реабилитология докторантлар малакавий имтиҳон ва мониторинг комиссия аъзоси, 14.00.38 -спорт тиббиёти 14.00.12-тиббий реабилитология Илмий Кенгаш аъзоси
Профессионал тажриба:Кафедрада ўқув-услубий ишлар бўлими бошлиғи. ТХКМРМ кўп тармоқли клиника неврология, реабилитология бўлимларида консультант
Ишнинг асосий йўналишлари:-Гастроэнтерология
-Физиотерапия
- Спорт тиббиёти ва тиббий реабилитология

Юлдашева Лола Иркиновна
кафедра доценти, тиббиёт фанлари номзоди
ORCID: 0009-0008-0069-1717 Иқтибос: Ўтиш Академик таълим:1983 йил Тошкент Давлат Тиббий Олийгохи даволаш факультетини тамомлаган
Илмий ишлари:1991 йилда 1- Москва тиббий институти Сеченов номли аспирантура битириб ”Фармакодинамика и клиническая эффективность нового отечественного препарата Салбутамол у больных с обструктивными заболеваниями легких”
номли номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:РСТИАМ қошида 14.00.38 -спорт тиббиёти 14.00.12-тиббий реабилитология бир маротабали Илмий Кенгаш комиссия аъзоси, аъзоси
УзР ССВ кошидаги Малака тоифасини бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиянинг Терапия гурух котиби
Профессионал тажриба:Кафедрада 2008 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Кафедрада хужалик хисобидаги цикллар ва даволаш ишлар буйича жавобгар.
ТХКМРМ кўп тармоқли клиника проктология, кардиология бўлимларида, санаторийлар “Чинобод”, “Кибрай” консультанти
Ишнинг асосий йўналишлари:Гастроэнтерология Физиотерапия
Спорт тиббиёти
ДЖТ
Диетология

Кадирова Саодат Рахматуллаевна
Тиббиёт фанлари номзоди, кафедра ассистенти
ORCID: 0009-0002-0702-1069 Академик таълим:ТошДавМи 1995йил даволаш факультети
ТошДавМи 1997 йил клиник ординатура ТошДавМи 2002 аспирантура
Илмий ишлари:2005 йилда “Циклооксигеназа изоформаларининг селектив ва танловсиз ингибиторлари гастродуоденал системага ёндош таъсири механизми” мавзуси бўйича номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:БИм –малака ошириш -288 соат
Ўн икки бармоқ ичак ярасида дисбиоз бўлган беморларда номедикаментоз даволаш ва профилактика усулларини оптималлаштириш шифр 14.00.43-Тиббиёт профилактика.DSc-давогар
Профессионал тажриба:2007 йил йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ходимининг касбий малакасини ривожлантириш маркази гастроэнтерология ва физиотерапия кафедраси ассистенти сифатида ишлаб келмоқда.
Ишнинг асосий йўналишлари:Гастроэнтерология
-Физиотерапия
Диетология

АТАБАЕВА САОДАТ МУЗАФФАРОВНА-
кафедра ассистенти
Академик таълим:ТошДавТО, даволаш факультети 1992 йил тамомлаган
Илмий ишлари:" Helicobakter pylori билан оғриган беморларда гастропатиянинг клиник-морфо-функционал хусусиятлари" мавзусида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун талабгор.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:Гастроэнтерология,
Физиотерапия,
Лечебная физкультура и Спортивная медицина, диетология.БИМ –малака ошириш 288 соат
Профессионал тажриба:Кафедрада 2008 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Кафедранинг илмий ишлари учун масъул. Терапия факультети Илмий кенгаши йигилишининг аъзоси ва котибаси ТХКМРМ кўп тармоқли клиника неврология ва проктология бўлимларида консультант
Ишнинг асосий йўналишлари:-Гастроэнтерология,
Диетология,
-Физиотерапия,
-Даволаш жисмоний тарбияси ва спорт тиббиёти

Қаюмов Азиз Илҳомович-
Кафедра ассистенти
ORCID: 0000-0002-6285-0110 Академик таълим:2011 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини педиатрия иши бўйича , 2014 йилда эса Болалар кардиологияси ва ревматологияси йўналишида магистратурани битирган, 2017 спорт тиббиети бўйича ихтисослик ўтган
Илмий ишлари:Хозирги "Чидамлилик генининг полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда футболчи ва югурувчиларнинг жисмоний фаолиятини қиёсий таҳлил қилиш" мавзусидаги докторлик диссертацияси мавзуси устида иш олиб бормоқда ва бу соҳадаги 3 та мақола ва 4 та тезислар муаллифи.
Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар: Профессионал тажриба:Кафедрада 2019 йилдан буён фаолият юритиб бормоқда.
2017 йилдан буен Узбекистон дзюдо федерациясида терма жамоа бош шифокори, 2020 йилдан буен Узбекистон триатлон федирациясида терма жамоа шифокори
Спорт тиббиёти, реабилитация