Тошкент врачлар малакасини ошириш институти 1932 йилда ташкил этилган бўлиб Ўрта Осиёда ягона дипломдан кейинги тақсил олиш институти бўлган. 6-та кафедрадан ташкил топган ўқув даргохи хозирги кунда йирик ўқув илимий амалий марказга айланган. 1951йил ТошВМОИ да Урология курси ташкил этилган ва доцент С.М.Игрон курс мудири этиб тайинланган. Бу давр 2-жахон урушидан кейинги илк йиллар бўлиб тиббиёт ходимлари етишмовчилиги бўлган. С.М.Игрон урология курси мудирлиги билан бир вақтда ТошВМОИ ректори бўлган.
Доцент Игрон Самуил Маркович
(1891-1963)
Тошкент шахрида Проф. Д. A. Введенский бошчилигидаги 60 ўринли урологик беморларга малакали ихтисослаштирилган урологик ёрдам кўрсатган ягона клиника бўлган. Вилоят марказларида урологик бўлимлар йўқ эди, шошилинч ёрдам жарроҳлар томонидан кўрсатилган. Доцент С.М. Игрон урология сохасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда катта хисса қўшган. У 30 дан зиёд илмий ишлар ва «Сийдик найи тошлари» монографиясининг муаллифи. Ҳаётининг охирги йиллари «Кичик тос аъзолари жарохатлари» мавзусида докторлик диссертацияси устида иш олиб борган.
1953йил Урология курси кафедрага айлантирилган. Кафедра мудири этиб т.ф.д., проф. Элизар Абрамович Фракман тайинланди. У кафедрани 1956йилгача бошқарган.
т.ф.д., проф. Фракман Элизар Абрамович
(1896-1978)
Шу йилларда Ўрта Осиё Республикалари учун кўп сонли малакали мутахассислар тайёрланди. Э.А.Фракман 40дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. «Орқа уретра жарохатларининг асоратларини даволаш» мавзусида докторлик диссертациясини химоя қилган.
1961-1971йилларда кафедрани т.ф.д. Койсман Асир Абрамович бошқарган. У кафедра ўқув базасини яратишга катта ахамият қаратган. Шу даврда кафедра Марказий Осиёда урологларни тайёрловчи ягона ўқитиш маркази бўлган. Койсман А.А. 1971йил «Пиелонефритни ташхислаш ва унинг профилактикаси усуллари» мавзусида докторлик диссертациясини химоя қилган. У 100дан зиёд илмий ишлар муаллифи. Шу даврда кафедрада И.С.Болгарский, Д.М.Рубинов, И.Д.Змойро ва И.В.Васихонов номзодлик диссертацияларни химоя қилишган.
т.ф.д. Койсман Асир Абрамович
(1919-1971)
1971 - 1988 йиллар кафедра мудири вазифасини профессор, Республикада хизмат кўрсатган фан арбоби, т.ф.д., профессор Мухтаров Одил Мухторович бажарган. У 1970йил «Ўткир йирингли пиелонефрит» мавзусида докторлик диссертациясини химоя қилган. Урология дарслигини ўзбек тилига таржима қилган. У «Хирургик андрология», «Троакар цистостомия», «Аутогемотрансфузия», «Ўткир буйрак етишмовчилиги», «Урологик касалликларда иглорефлексотерапия» монографиялари муаллифи. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош урологи вазифасида олиб борган сай-харакатлари натижасида Республикамизда урология хизмати янада ривож топди, урологик ётоқ ўринлар сони ошди, Қарши, Нукус, Жиззах, Каттақўрғон ва бошқа шаҳарларда янги урологик бўлимлар ташкил этилди. О.М. Мухтаров Ўзбекистон Республикаси урологлари илмий жамияти раиси, СССР урологлар илмий жамияти раиси муовини, «Урология ва нефрология», «Медицинский журнал Узбекистана», «Фан ва турмуш» журналлари, «Ўзбек совет энциклопедияси» китоби редколлегияси аъзоси эди. Профессор 130 илмий мақола ва 4 монография муаллифи, унинг рахбарлигида 4 номзодлик ва 1 докторлик диссертацияси химоя қилинган.
т.ф.д., Профессор Мухтаров Одил Мухторович
(1928-1988)
1988 - 1991 йиллар кафедра мудири вазифасини доцент Д.М. Рубинов бажарган. Доцент Д.М. Рубинов 2 монография, 80 тадан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. У ёш кадрларни тайёрлашга катта ахамият берган. Клиникага перидурал анестезия, антеград пиелографияни жорий этишда актив қатнашган.
Рубинов Давид Меерович.
К.м.н., доцент
1991 йилдан бери Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Урология ва андрология кафедраси мудири вазифасини т.ф.д., профессор Гайбуллаев Асилбек Асадович бажариб келмоқда.
Кафедрада йиллар давомида илмий ишлар олиб борилган. Асосий йўналишлардан "Урологик касалликларни ташхислаш ва даволашнинг янги усуллари", "Сийдик йўллари инфекцияси" урологиянинг турли долзарб масалаларига катта эътибор берилган. Кафедрада 30 йилдан ортиқ вақт давомида кафедра ходимлари уролитиазнинг олдини олиш ва метафиалктикаси билан шуғулланадилар. Ўзбекистон флорасининг доривор ўсимликларидан ва хорижий фитопрепаратлардан ўсимлик препаратларини клиник ва экспериментал апробация қилиш амалга оширилди. Кафедра ташкил этилганидан буён кафедра ходимлари томонидан 15 та монография, 450 та мақола ва услубий тавсиялар чоп этилган, 17 та номзодлик ва 3 та докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон ва Марказий Осиёдан 13000 дан ортиқ шифокорлар ўқитилди. 500 дан ортиқ шифокорлар урологиядан иқтисослик ва масофавий цикллар бўйича 800 дан ортиқ мутахассислар ўқитилди.