1. Беморларни ортогнатик операцияларга тайёрлаш алгоритми ишлаб чиқилди. Бу алгоритм Ўзбекистон тиббиёт амалиётларига киритилди.Кафедрада эркин изланувчи Ф.Р.Қурбонов томонидан десертатсия сифатида химоя қилинди (рахбар профессор А.А.Абдуқодиров).
2. Ортогнатик операциялардан сўнгги янги реабилитатсия усуллари алгоритми ишлаб чиқилди ва амалиётга киритилди, бу усул десртатсия сифатида асс.Ф.Ш.Мухамедиева томонидан химояга тақдим этилди.
3. Жағлар деформатсияларининг ўзбек популятсияларида ўзига хослиги (кефалометрик, антропометрик, биометрик) жиҳатлари замонавий тиббий техника қўллаган холда ўрганилди ва докторлик десертатсиясига институт илмий кенгашида тасдиқланди.
4. Паски жағ бўғим ўсиғи синганда қулоқ олди сохасида ўтказилган кесув қўллаган холда уни остеосинтез қилиш операциялари амалиётга киритилди ва эркин изланувчи А.Р.Рахимов томонидан илмий изланишлар олиб борилмоқда.
5. Жағ сохаси бўшлиқли ҳосилаларининг замонавий тадқиқот усуллари ёрдамида бўшлиқ ҳажмини аниқлаган ҳолда трансплантат миқдорини олдиндан ҳисоблаб топилди ва амалиётга тадбиқ қилинди.