Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

Хирургик стоматология ва юз-жағ хиругиясининг қадимиги даврдаги шакилланиши ва ривожланиши

1967 йилда Врачлар Малакасини Ошириш Институти қошида Стоматология кафедраси ташкил этилган. Кейинчалик ушбу кафедра 4 та йўналишдаги кафедраларга бўлинган. Шундан бири бизнинг “Хирургик стоматология” кафедраси эди. 1975 йилдан бошлаб кафедра ташкил қилингач унга профессор, т.ф.д.Худаяров И.А раҳбарлик қилган. 2006 йилдан бошлаб ҳозиргача кафедрага профессор т.ф.д. Абдуқодиров А.А. раҳбарлик қилмоқда. “Хирургик стоматология” кафедраси ташкил қилингандан бошлаб кафедра ҳодимлари томонидан кўплаб илмий мақолалар, халқаро тезислар, илмий китоблар, услубий қўлланмалар чоп этилиб оммага тақдим этилди. Шу билан бирга халқимиз саломатлиги йўлида кўплаб юқори савиядаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Бундан минг йиллаб илгари юз-жағ соҳаси ва тиш касалликларини халқ табиблари ўз илми ва амалиёти даражасида даволанганлар. Кўпгина касалликларни даволаш учун доривор ва табиий ўсимликлардан таёрланган дорилар ишлатилган.

Тиш шифокорлигининг ривожланишида ХВИ асрнинг франтсуз хирурги Амбруаз Паре асосий ўринни эгаллайди.У тиш суғуриш учун керакли асбобларни ясади, тиш суиришга кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни аниқлади, айрим операциялар техникасини ишлаб чиқди. Хирургик стоматологиянинг ривожланишида ХВИИИ асрда Франтсияда стоматологиянинг асосчиларидан Пер Фошарнинг ишлари катта аҳамият касб этади, у тишлар реплантатсияси хақда ўзининг биринчи қўлланмасини чиқарган олимдир.

Бу талаб қондириш учун Санкт-Петербургдаги Қизлар тиббиёт институти Давлат тиш шифокорлиги институтига айлантирилган ва тиш дўхтирлари таёрланиши ёўлга қўйилган. Револютсиядан сўнг (1917) наркомздрав П.Г. Дауге бошчилигидаги комиссия қарорига асосан тиш ва юз-жағ соҳаси касалликлари ташхисоти ва даволаш билан шуғулланадиган мутахасисларга стоматолог деб ном берилган.

Ўзбекистон мустақиллиги даврида хирургик стоматологиянинг ривожланиши янада янги поғонага кўтарилди. Бу ривожланишда ўзбек олимларидан Э.У. Махкамов, И. А. Худояров А.К. Арифжанов, А.А. Самеддинов, М. И. Азимов ва бошқаларнинг ҳиссалари каттадир. Хирургик стоматология кафедраси 1975 йил профессор И.А. Худояров томонидан ташкил қилинган. И.А. Худояров – Ўзбекистонда ва МДҲ давлатларида таниқли етук педагог, олим ва клинитсист бўлиб хиругик стоматологиянинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган Кафедра мудири лавозимида 1975 дан 2006 йилгача ишлаган. Ишмуммин Ашурович Сурхандарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилиб ўсган.

Ишмумин Ашурович!

Ишмумин Ашурович ўрта мактабни тамомлаганидан сўнг ТошМИнинг стматология факултетини аъло баҳоларга тамомлаган. Шундан сўнг актив ҳаёт позитсиясига эга бўлган ёш мутахасис илмий ишга тавсия қилинган. Интилувчан ёш олим ўз фаоллиги туфайли шарафли илмий, педогоглик ва ташкилотчиликка бағишланган мураккаб ҳаёт ёўлини босиб ўтди. Ўша пайтларда илим чўққиларнинг энг баландини эгаллаш учун Собиқ Иттифоқда Ленинград шаҳрига аспирантурага бориб ўқиди.

 

 

Аввал номзодлик ва уни давоми сифатида докторлик диссертатсияларини ҳимоя қилди.

Номзодлик диссертатсияси Сўлак тош касаллигининг экспериментал моделини яратишга бағишлангандир. Докторлик диссертатсияси эса одонтоген яллиғланиш кассликларини замонавий ташхисоти ва даволашга бағишланган. Этук олимнинг қилган ишлари ўша пайтда Москва, Ленинград ва Украина олимлариниг орасида яллиғланиш касалликларига хусусан одонтоген остеомиелитга бўлган қарама-қаришликларнинг барҳам топишига ҳисса бўлди.

Ишмумин Ашуруовичнинг илмий ишларининг маҳсули юзлаб илмий мақолаларда, бир нечта мографяиларда, муаллифлик гувоҳномалирда, номзодлик диссертатсияларда ўз аксини топди ва улар ҳар куни шифокорларинг илим олишига хизмат қилиб келмоқда. У ўз хаёти давомида тарихчи олим ҳам бўлиб ўзбек миллати этник гурҳлари тарихини ўрганаган ва жуда яхши билган саноқли мутахасислардандир.

 

 

 

21-аср бошларида ўқувчилари билан

 

Педогоглик фаолияти давомида минглаб курсанталрни ўқитиб амалий ўргатиб юксак савияли педагог ва устоз даражасига эришган. Давлатимз унинг хизматларини қимматбаҳо совғалар, ёрлиқлар ва медаллар билан тақдирлаган Унинг шогирдалри ҳозирги пайтда кафедрада, юртимизда ва дунёнинг кўплаб давлатларида фаолият кўрсатишмоқда ва унинг хайирли ишларини давом эттиришмоқда.