Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра бугун

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Назиров Феруз Ғафурович

т.ф.д., профессор, академик

Академик таълим:

1973 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт институти даволаш факультетини тамомлаган

Илмий ишлари:

1981 йилда номзодлик диссертациясини, 1990 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Ф.Г. Назиров 14.00.27 – Хирургия ва 14.00.44 – Юрак қон томир хирургияси ихтисосликлари бўйича докторлик ва номзодлик диссертациялари ҳимояси бўйича Ихтисослашган кенгаш Раиси, “Ўзбекистон хирургияси” журнали бош мухаррири, Ўзбекистон хирурглар жамияти раиси

Профессионал тажриба:

Марказнинг барча клиник бўлимлари консультанти

Ишнинг асосий йўналишлари:

Умумий хирургия

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Тўрақулов Ўктамжон Нурмаматович

т.ф.д., доцент

Академик таълим:

Андижон Давлат Тиббиёт институти даволаш факультетини 1994 йилда тамомлаган.

Илмий ишлари:

2008 йилда "Ташқи ўт оқмаларида хирургик тактикасининг ўзига хос хусусиятлари" 14.00.27 – Хирургия мавзусида номзодлик диссертациясини, 2019 йилда “Эндовизуал билиар хирургияда асоратлар структураси ва сабабларининг систем таҳлили ҳамда уларни профилактикасининг замонавий жиҳатлари” 14.00.27 – Хирургия мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2016 йилда доцентлик унвонини олган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Андижон Давлат Тиббиёт институти қошидаги ДСc.04/30.12.2019.Тиб.95.01-сонли Илмий Кенгаш аъзоси, “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ Илмий кенгаши аъзоси, хирургия факультети муаммолар кенгаш аъзоси

Профессионал тажриба:

Марказнинг бош шифокор ўринбосари, барча бўлимларни консультанти

Ишнинг асосий йўналишлари:

Умумий хирургия

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Сайдазимов Эрлан Мирзагелдиевич

т.ф.н., ассистент

Академик таълим:

1-Тошкент Давлат Тиббиёт институти даволаш факультетини 1994 йилда тамомлаган

Илмий ишлари:

2012 йилда "Эндовизуал технология ёрдамида паразитар ва паразитар бўлмаган жигар кисталарини жарроҳлик даволаш" мавзусида тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини ҳимоя қилган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Аъзолиги йўқ

Профессионал тажриба:

Марказнинг 1-сонли гепатобилиар хирургия ва жигар трансплантацияси бўлими илмий ходими

Ишнинг асосий йўналишлари:

Умумий хирургия

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Маткаримов Шохжаҳон Улуғбек ўғли

PhD, ассистент

Академик таълим:

Андижон Давлат Тиббиёт институти даволаш факультетини 2017 йилда тамомлаган

Илмий ишлари:

2024-йилда “Қорин бўшлиғида чегараланган суюқлик тўпланишини каминвазив даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини оптималлаштириш” мавзусида тиббиёт фанлари фалсафа доктори илмий даражасини химоя қилган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Аъзолиги йўқ

Профессионал тажриба:

Марказнинг 2-сонли гепатобилиар хирургия ва жигар трансплантацияси бўлими клиник ходими

Ишнинг асосий йўналишлари:

Умумий хирургия

Трансплантология