Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

Кафедра 1924 йилда Ўрта Осиё Давлат университети, кейинчалик Тошкент Давлат Медицина институти қошида ташкил топган. 1939 йилда тез ёрдам касалхонаси базаси сифатида 140 ўрин фонди билан ташкил топган.

УВУ пайтида кафедрани профессор Г.А. Ротенберг бошкарган, бу йилларда кафедрани асосий вазифаси харбий шифокорларни таёрлаш булган.  1953 йилдан бошлаб проф. Г.А. Ротенберг нафакага чикканлиги сабабли кафедра мудири лавозимига доц. М.И. Гаспарян (1953-1964) тайинланган.

1964 йили кафедра мудири лавозимига т.ф.д. Муратова Ханифа Нурулловна (1964-1979) сайланган. 1965 йил унга профессор унвони берилган, 1969 йил УзССР да хизмат курсатган фан арбоби унвони берилган. Бу инсон кул остида 1 та докторлик ва 8 номзодлик диссертациялари химоя килинган.

1975-1996 йиллар мобайнида доцент Ильясов Шокосим Шохизирович кафедра мудири лавозимида фаолият курсатди. 1996 йилдан бошлаб кафедра базаси академик В.Вохидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Марказига кўчирилди.

1996 йилдан 1998 йилгача ва хозирги вактда кафедрани тиббийет фанлар доктори, профессор, академик Назиров Феруз Гафурович бошкариб келмокда. Кафедра базасини академик В.Вахидов номидаги РИХМ га кучирилганидан кейин, академик Назиров Ф.Г. – малакали хирург, куп киррали мутахасис – кафедрани ривожланишига уникал имкониятлар яратди, теоретик ва амалий базаларни янада кенгайтирди.

1998 йилдан 2004 йилгача кафедрани тиббиёт фанлар доктори, профессор Худайбергенов Абдулла Маткаримович бошкарган. Катта ташкилотчилик, илмий – педагогик ва амалий тажрибага эга булган профессор Худайбергенов А.М. кафедра анъаналарини давом эттирган холда, Узбекистон медицинасидаги янги юналишларни ичига олган холда, укиш жараёнига янгича укув услубини тадбик этди. Базадаги бор имкониятлар туфайли, кафедрага хирургияни энг сунгги амалий ютукларини тадбик этган.

2004 йилдан кафедрани тиббиёт фанлари доктори, профессор Хабибулла Атауллайевич Акилов бошкарган. 1998 йилдан 2003 йилгача «академик В.Вохидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Маркази» да директор лавозимида ишлаган ва шунга кушимча биринчи ТошДМИ ни госпитал хирургия ва магистратура юналишида профессор лавозимида фаолият олиб борган. 2017 йилдан бошлаб ТошВМОИ ректори хамда хирургия ва болалар хирургияси кафедраси мудири булиб хизмат килиб келмокдалар.

2015 йил ТошВМОИ Илмий кенгаш қарори билан 1-хирургия кафедраси хирургия ва болалар хирургияси кафедраси негизида ташкил этилди, Ҳозирги кунгача 1-хирургия кафедрасини академик Назиров Ф.Г. бошқариб келмоқда.