Кафедра 1946 йили Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг клиникасида прфессор Л.Д.Василенко томонидан ташкил килинган.
Кейинчалик кафедрага ассистент Б.Н.Калмыков (1949й), профессор А.А.Эпштейн (1950-1952йй), т.ф.н. Т.Х.Хасанов (1953й). Юкорида курсатилган мудирлар онкологияни фан сифатида, врач онкологларни етиштиришда уз хиссаларини кушганлар.
1959-1972 йиллар профессор Б.Л.Бронштейн бошчилигида кафедра кенг микёсда укув амалиёт ишлар билан бир каторда, илмий ишлар олиб борилган. Б.Л.Бронштейн мохир педагог ва амалий онколог булиш билан биркаторда, йирик кузга куринган онколог олим хам эди. Собик Иттифокда биринчилар каторида 1962 йилда «Тугри ичак саратони» номли монография чоп этилади. Кафедрада 10дан ортик тиббиёт номзоди ва докторлари тайёрланган.
1973 йилдан 1986 йилгача онкология кафедрасини профессор В.Г.Ходжаев бошкарган. В.Г.Ходжаев Собик Иттифок давридан бош ва буйин хавфли усма касалликларида регионар кимёвий терапия билан даволашига асос солган. У биринчилар каторида ушбу усулни амалиётга тадбик этган ва уни бошка усуллардан афзалликка эга эканлигини курсатиб берган.
1987 йилдан -2000 йилгача онкология кафедрасига профессор А.А.Фозилов рахбарлик килган. 1988 йил кафедра кошида ультратовуш диагностикаси курси очилган. Шу йиллар мобайнида кафедра педагог ва амалийишлар жадал суръатлар билан ривожлантирилди.
Шу йиллар мобайнида укиш дастурларида янги мавзуий цикллар ташкил килинди. Илмий ишларга эътибор кучайтирилди ва 30дан ортик врач кандидатлик ва докторлик диссертацияларини ёкладилар, 700 дан ортик илмий маколалар чоп этилди.
2001 йилдан онкология кафедрасини т.ф.д. профессор М.А.Гофур-Охунов бошчилик килиб келмокда. Шу йиллар мобайнида кафедра ихтисослаштирилди, мазуий цикллар дастури кайта куриб чикилди ва кайта тасдикланди. Клиник ординаторлар учун укув дастур ишлаб чикилди, тест саволлари кайта курилди ва тулдирилди. 2007 йилда кафедра қошида қайтадан ультратовуш диагностикаси курси ташкил қилинди ва бу курс 2022 йил алохида Ультратовуш ташхиси кафедраси – 2 сифатида ажраб чиқди. Ўтган давр мобайнида 15га якин киши кандидатлик диссертацияси ёқлади.