2024-йилнинг 7-9-октабр кунлари Тошкент шаҳрида “Оғриқ синдромларини даволашнинг долзарб стратегиялари ва инновацион усуллари” мавзусида халқаро иштирокида илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. Биринчи кун ТКХМРМ анестезиология ва реанимация кафедраси мудири, профессор Д.М.Сабиров бошчилигида маърузалар тингланди. Кейинги кунларда клиника шароитида A.Беркович, Д.Уваров, И.Портнягин ва кафедрамиз ўқитувчиси Х.Aбдуллаевалар бевосита иштирокида оғриқни даволашнинг замонавий усуллари бўйича амалий муолажалар ўтказилди.
2024-йилнинг 5-9-сентабр кунлари Самарқанд шаҳрида “Респиратор терапиянинг долзарб масалалари. Сунъий вентиляция, ўпкани сунъий ва ёрдамчи вентиляцияси замонавий режимлари” мавзусида халқаро иштирокида илмий-амалий конфереция ТХКМРМ анестезиология ва реанимация кафедраси мудири, профессор Д.М.Сабиров бошчилигида ўтказилди. Анжуманда Россия ва Словакиядан меҳмонлар иштирок этишди.