Aнестезиология ва реанимасияси даврдаги шакилланиши ва ривожланиши
Кафедрамиз илк бор 1966 йил II хирургия кафедраси қошида доцентлик курси сифатида доцент Магдалена Александровна Романова бошчилигида ташкил етилган. 1970 йилда профессор Аза Семеновна Зарзар рахбарлигида курс “Анестезиология ва реаниматология” кафедрасига айлантирилди. Ушбу кафедрада 22 йил рахбарлик давомида профессор Зарзар А.С. Ўзбекистон Республикасида анестезиология-реаниматология хизматини ташкил етди ва шу ихтисослик бўйича жамият тузилди ва анестезиология -реаниматология сохасининг тараккиётига катта хисса кушди.
Романова Магдалена Александровна
1966 йил 2-хирургия кафедрасида М. A. Романова томонидан анестезиология бўйича доцентлик курси ташкил етилган
1992 йил “Анестезиология ва реаниматология” кафедраси 1989 йилда профессор Сабиров Джурабой Марифбаевич бошчилигида ташкил етилган “Тез тиббий ёрдам “ кафедраси билан бириктирилиб, “Анестезиология - реаниматология ва тез тиббий ёрдам “ кафедраси сифатида ўз фаолиятини давом еттирди. Шу йилдан бошлаб ҳозирга қадар профессор Сабиров Д.М. кафедрага рахбарлик қилиб келмоқдалар. 2001 йилда “Шошилинч тиббий ёрдам” кафедраси ташкил етилгани муносабати билан қайтадан “Анестезиология ва Реаниматология” кафедраси деб номланди.
Зарзар Аза Семеновна
1973 йил - "Aнестезиология ва реаниматология"кафедраси профессор A. С. Зарзар
1975 йил. Aнестезиология ва реанимация бўйича ихтисослашув цикли
Зарзар A.С. ва Сабиров Ж.М., 2002й.
Кафедра ташкил етилгандан бошлаб ходимлар профессор Зарзар А.С. бошчилигида “Гипертоник кассаллиги бор беморларда анестезия ва интенсив даволаш” муаммолари билан шуғулланган. Ҳозирги кунда профессор Сабиров Д.М. рахбарлигида “Критик ҳолатларда анестезия ва интенсив терапия” муаммолари устида изланишлар олиб бормоқда.
ЎҚУВ ИШЛАРИ
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Анестезиология ва реаниматология” кафедраси 1966 йилдан буён Республикамизга юқори малакали анестезиолог-реаниматологларни тайёрлаётган ягона ўқув маркази ҳисобланган.
Кафедра ходимлари томонидан реанимация бўлимида беморларга кундалик малакали маслахатлар кўрсатилади. Ассистентларга бўлимдаги беморлар сони чекланмаган холда бўлиб берилган. Улар нафақат режали жаррохликда, балки тезкор жаррохлик амалиётида хам анестезия амалиети бажаришади. Бундан ташқари бошқа жаррохлик булимларида хам консултациялар олиб борилади, консилиумларда катнашадилар.
Кафедрага тиббиёт фанлари доктори, профессор Джурабай Марифбаевич Сабиров рахбарлик қиладилар. Бугунги кунда кафедрада 2та профессор, 2та доцент ва 4та ассистент мехнат қиладилар. Кафедрада ихтисослаштириш, мавзуий ва умумий малака ошириш сикллари олиб борилади.
Мавзуий малака ошириш сикллардан “Клиник амалиётида инфузион дастур тузиш тамойиллари”, “Полиорган етишмовчилигида анестезия, реанимация ва интенсив терапия”, “Регионар блокадаларнинг замонавий тамойиллари” мавзусида олиб борилаётган сикллар курсантларда катта қизиқиш уйғатмоқда.
Бундан ташқари кафедрада доктарантура ва клиник ординатура бўйича ўқув жараёни мавжуд бўлиб, ҳар йили 15-20 нафар клиник ординаторлар тайерланиб соғлиқни сақлаш амалиётига юборилади.
Врачларни ўқитиш жараёни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ва Ибн Сино номидаги 1-шахар клиник шифохонасида олиб борилади. Сиклга қабул қилинган врачлар ушбу шифохоналарни анестезия, реанимация ва интенсив терапия бўлимларида ва жаррохлик хоналаридаги замонавий наркоз ва сунъий нафас аппаратлари билан ишлашни ўрганадилар. Бундан ташқари курсантлар кафедра ходимлари билан биргаликда беморларда анестезия ва интенсив даволаш жараёнида қатнашадилар ва тиббиётнинг замонавий йўналишлари билан танишадилар.
Кафедра ходимлари сайёр сикл давомида маърузалардан ташқари реанимация бўлимларида кўрувлар ўтқазадилар, анестезиянинг янги усулларини намойиш етадилар, клиник конференцияларда қатнашадилар.
Хар ойнинг 1дан 13 кунигача кафедра ходимлари республика санавиацияси бўйича навбатчилик қиладилар ва республикамизнинг енг узоқ худудларига ҳам ёрдам бериб келадилар.
ИЛМИЙ ИШЛАР
Кафедра фаолияти давомида илмий изланишлар асосий йўналишлари артериал гипертензия ва ўткир нафас йетишмовчилигида интенсив даволаш масалалари ўрганилган. Ендокрин и буйрак гипертензияларида анестезиянинг оригинал усуллари ишлаб чиқилган. Бронхиал астма статусларида нафаснинг бошқарув ва юқори частотали ўпка сунъий вентиляцияси усуллари клиник амалиётга тадбиқ етилган.
Кафедра ходимлари томонидан 350дан ортиқ илмий ишлар, шу жумлада 10 монография ва 85 услубий тавсиялар чоп етилган. 15та ихтирога муаллифлик гувоҳномалари олинган.
Кафедрада 5 та тиббиёт фанлари доктори: Мухитдинова Х.Н., Сабиров Д.М., Атаханов Ш.Е., Гариб В.Ф., Шарипова В.Х. ва 15 та тиббиёт фанлари номзодлари: Павлова Р.А., Бозина Йе.Ю., Юлдашев Ф.А., Баситханова Е.Е., Ким Е.В., Ходжаева А.А., Шарипова В.Х., Саидов А.С., Мурадова Н.Б., Шарапов Ф.Е., Коиров А.К., Ярашев А.Р., Россталная А.Л., Хайдарова С.Э. ва бошқалар тайёрланган.
Бугунги кунда кафедранинг асосий илмий йўналишининг мавзуси: «Турли критик ҳолатларда анестезия ва интенсив терапия янги усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ етиш».
Бу мавзуда қуйидаги йўналишларда иш олиб борилмоқда:
Кўкрак қафаси травматик жароҳатланганида амалий жарроҳликда интраплеврал аналгезия асосида умумий анестезия усулларини ишлаб чиқиш изланишлари олиб борилмоқда.
Узоқ давомли ўпка сунъий вентиляцияси ўтказилаётган беморларда сунъий ва кўмаклашувчи вентиляция усулларининг оптимал услублари ишлаб чиқилди.
Жарроҳликда превентив анестезиянинг фойдалиги катта клиник материалда исботланган. Наркотик аналгетикларнинг кам ҳаражат қилиниши, жарроҳликдан кейинги асоратлар камайиши ва беморларнинг касалхонада даволаниш муддати қисқариши кўрсатилган.
Узоқ давом етадиган травматик ва реконструктив операцияларда беморни операция стрессидан самарадорли ҳимоя қиладиган қўшма епидурал аналгезия ва умумий анестезиянинг янги усуллари ишлаб чиқарилди.
Бош мияга қон қуйилган ҳолатларида серебрал перфузион босимининг инвазив ва ноинвазив мониторинги турли усуллари устида изланишлар олиб борилмоқда. Хозирги кунда кафедрада қуйдачи йўналиш бўйича илмий ишлар олиб бораяпти:
Қорин бўшлиғи гипертензиясини юрак-қон томир ва нафас тизмларига салбий таъсирини камайтирадиган самарали сунъий нафас усуллари тадбиқ қилинди ва буларга кўрсатмалар ишлаб чиқарилди.
Қўшма ва якка бош мия жароҳатларида мия қон оқими ва метаболизми кўрсатгичларига таянган патогенетик асосланган комплекс интенсив терапия усуллари устида изланишлар олиб борилмоқда.
"Оғир қўшма бош мия жароҳатлари бўлган беморларда шахсийлаштирилган респиратор ёрдам" Ўткир серебрал йетишмовчиликда енергия-пластик еҳтиёжларни адекват таъминлаш асослари. Оғир бош мия жароҳатида бош мия шиши ва бўртишини дифференциацияланган интенсив даволаш
ДАВОЛАШ ИШЛАРИ
Кафедрамизнинг клиник базаси 1966-1971 йилларда 15-чи шахар клиник касалхонасида, 1971-1974 йилларда 17-чи шахар клиник касалхонасида, 1974-2000 йилларда – 1 шаҳар клиник касалхонасида жойлашган. 2001 йилдан бери – РШТЁИМда фаолият кўрсатиб келмоқда. 2017 йилдан кафедранинг иккинчи базаси сифатида 1-сон шахар клиник касалхонаси бўлиб келмоқда.
Кафедра ходимлари томонидан реанимация бўлимида беморларга кундалик малакали маслахатлар кўрсатилади. Ассистентларга бўлимдаги беморлар сони чекланмаган холда бўлиб берилган. Улар нафақат режали жаррохликда, балки тезкор жаррохлик амалиётида хам анестезия амалиети бажаришади. Бундан ташқари бошқа жаррохлик булимларида хам консультациялар олиб борилади, консилиумларда катнашадилар.
Ҳозирги кунга келиб кафедра ҳодимлари бевосита даволаш ишларини РШТЁИМда, яъни жарроҳлик ва терапевтик реанимацияси хамда анестезиология бўлимларида амалга оширадилар. Бундан ташқари врачлар машғулотларда умумий терапевтик реанимация, кардиореанимация ва болалар реанимацияси бўлимлари амалиёти билан танишиб чиқадилар. РШТЁИМ реанимация бўлимлари замонавий аппаратура ва замон талабларига жавоб берадиган жихозлар билан таъминланган. Жарроҳлик реанимацияси бўлимида 20 та жой мавжуд. Профессор Сабиров Д.М. ва доцент Батировлар У.Б. ушбу булимда доимий равишда кўриклар ўтқазишади. Россталная А.Л. ва Хайдарова С.Э. нейрореанимация бўлимда даволаш жараёнида қатнашадилар. Анестезиология бўлими ходимлари 8та жарроҳлик хоналарида травматологик, нейрохирургик, ендохирургик, абдоминал, торакоабдоминал, урологик, томир жаррохлиги ва гинекологик бўлимларидан ҳар куни 25-30 беморга турли наркозлар бажарадилар. Анестезиология бўлимига асс. Махмудов М.А. кураторлик қилади. 1чи шахар клиник касалхонаси кафедранинг иккинчи клиник базаси бўлиб, реанимация бўлимида проф. Носиров Ш.Н. касалларни даволашда иштирок етади. Кафедра ходими Абдуллаева Х.Н. маъруза ва амалий машғулотларни “Нано медисал” клиникасида ўтказади.
Кафедра ходимлари сайёр сикл давомида маърузалардан ташқари реанимация бўлимларида кўрувлар ўтқазадилар, анестезиянинг янги усулларини намойиш етадилар, клиник конференцияларда қатнашадилар.
Хар ойнинг 1дан 13 кунигача кафедра ходимлари республика санавиацияси бўйича навбатчилик қиладилар ва республикамизнинг енг узоқ худудларига ҳам ёрдам бериб келадилар.