Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

Тиббиёт xодимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг “Микробиология, иммунология ва молекуляр генетика асослари” кафедраси (собиқ Ўрта Осиё врачлар малакасини ошириш институти) ҳақли равишда мамлакатимизда тиббий микробиологиянинг ривожланишига асос солган ҳисобланади.

Марказнинг бу бўлинмаси Марказий Осиё Кенгаши Президиумининг Фармони билан (1932 йил 22 -июн, 459 -сон) Ўрта Осиё врачлар малакасини ошириш институти билан бир вақтда ташкил этилган ва унинг фаолияти бутун ўтмишдаги Совет давлатининг иттифоқдош республикаларига тарқалган. Бу даврда кафедрага юклатилган вазифалар ниҳоятда оғир бўлиб, улкан минтақада микробиологик лаборатория xизмати маҳаллий кадрларини  тайёрлаш, мутахассис сифатида тарбиялаш, улар ёрдамида илмий салоҳиятга эга шифокорларни етиштиришдан иборат эди. Бундан ташқари, кафедра xодимлари анъанавий равишда инқилобдан олдинги Туркистонда авж олган xавфли юқумли касалликларни бутунлай йўқ қилишга қаратилган назарий ва амалий ишларни амалга оширишлари керак эди.

 

 

 

Таълимнинг биринчи йилларидан кафедранинг моддий –техник базасини шакллантиришга, илмий ва ўқув ишларини режалаштириш ва ташкиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.   Кафедра ходимлари ўз фаолиятининг биринчи кунларидан соғлиқни сақлаш тизими давр  талабларига ўз ватида ҳушёрлик билан жавоб бериб, дипломдан кейинги кадрларни тайёрлаш борасида илгани сурилган муаммоларни тез ва сифатли  ҳал қилиш мобайнида хорижий давлатларнинг етакчи муассасалари иш тажрибасини ўрганиб амалиётга босқичма-босқич киритилган. Кафедранинг 90 йиллик иш фаолиятида йилдан – йилга устувор вазифалар ва урғу берилган масалалар давр талабига мослашган тарзда  ўзгариб борди. Жумладан, юқумли касалликлар ташхисотининг турли янги йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларини тайёрлаш, долзарб муаммоларга бағишланган илмий изланишлар, дипломдан кейинги таълимда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари билан боғлиқ услубий ишлар.   

 Мамлакатимизда шифокорларнинг дипломдан кейинги узлуксиз таълимига катта аҳамият берилади. Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматнинг кўп сонли фармонларида таъкидланишича, узлуксиз таълим ходимга ўз иш фаолияти давомида керакли касбий кўникмалари ва малакавий маҳоратини сақлаб қолиш имконини берадиган муҳим омил ҳисобланади. 

Аҳамиятли жиҳати, Марказнинг “Микробиология, иммунология ва молекуляр генетика асослари” кафедраси  институтнинг (ТВМОИ) биринчи кунларидан то хозирги кунигача биргаликда фаолият олиб бориб, Давлат санитария-эпидемиология назорати ва даволаш-профилактика муассасаси бактериолог-шифокорлари  дипломдан кейинги таълими билан боғлиқ ўқув-ташкилий ишларни мунтазам равишда олиб боради. Бугунги кунда кафедра Тиббий-профилактика факультети таркибига кириб, фаолиятининг боши, 1936 йилдан то 1948 йилга қадар институтнинг микробиология ва эпидемиология бирлашган кафедраси сифатида иш олиб борган. Сўнг, 1948 йилдан икки алоҳида мустақил кафедрага бўлинди. 

Профессор Алексей Дмитриевич Греков мазкур кафедранинг ташкилотчиси ва биринчи мудири, ЎзССРда хизмат кўрсатган фан арбоби, Социалистик меҳнат қаҳрамони, ҳамда бир вақтнинг ўзида Тошкент вакциналар ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ташаббускори бўлган.

1954 йилдан 1965 йилгача микробиология кафедраси доценти И.И. Aшмарин, 1965 йилдан 1988 йилгача  профессор Ю.Е. Кочаровский, 1988 йилдан 2012 йилга қадар кафедрага профессор Х.И. Исхакова,  2012 йилдан то хозирги вақтгача доцент Н.A. Шадманова мудирлик қилиб келмоқда.

         Айтиш жойизки, 1936 йилда ташкил топганидан бошлаб кафедрада олиб борилган тадқиқот ишлари ҳар доим Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги юқумли патология муаммоларини ҳал қилишга қаратилган. Жумладан, бу муаммоларга таълуқли ишлардан бири бўлмиш  тиф ва паратифлар, вабо, безгак, чечак ва бошқа инфекциялар кафедранинг биринчи мудири A.Д. Грековнинг томонидан ўрганилган.  Шу билан бирга, Греков А.Д. ўз даврининг таниқли ташкилотчиси сифатида таънилганлигини эътиборга олган тарзда, бу инсоннинг хизматларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Aлексей Дмитриевич 1873 йил 29 мартда Новочеркасскда ишчи оиласида туғилган. 1897 йилда A.Д.Греков Ҳарбий тиббиёт академиясини имтиёзли диплом билан тугатди ва 1898 йил февралда Туркистонга, Закаспий вилояти, Марв туманига хизматга келди ва у ерда ҳарбий госпиталнинг кичик врачи лавозимда ишлай бошлади.

       А.Д. Греков хизмати бошланиш даврида  (1893 - 1902) минтақада безгак эпидемияси авж олганлиги муносабати билан, ташхисни такомиллаштириш ва бу касалликнинг боришини ўрганиш мақсадида ёш шифокор касалхона қошида кичик лаборатория ташкил қилди. Узоқ минтақада, камбағал аҳоли ва шифокорлар етишмаслиги туфайли кўплаб хавфли юқумли касалликлар тарқалиши орасида у бир вақтнинг ўзида жарроҳ, терапевт, акушер-гинеколог, юқумли касалликлар бўйича мутахассис вазифаларини бажариб, касалхонадаги бактериологик лабатория ишларини ҳам йўлга қўйди. Aмалий иш билан бир қаторда, интенсив равишда эпидемиология ва кенг тарқалган инфекцияларга қарши курашда илмий изланишлар олиб борди, биринчи навбатда безгакнинг сариқлик билан кечадиган оғир гемоглобинурик шакли, дизентерия, қорин тифи, тери лейшманиози каби касалликларига қарши курашиш ишларини олиб борди. 1903 йили  Ҳарбий тиббиёт академиясида бактериология, юқумли ва ички касалликлар бўйича малакасини ошириш вақтида рус-япон уруши бошлангани муносабати билан ўз ўқишни тўхтатишга ва Хабаровскдаги шифохонада шифокор сифатида амалиётини давом эттиришга мажбур бўлди.

 

Алексей Дмитриевич Греков, 1912 йил.

1912 йилда Эроннинг Хуросон вилоятида вабо эпидемияси билан курашиш учун юборилган.

         1914 йилда Биринчи жаҳон уруши бошланиши билан австриялик ва чехиялик ҳарбий асирлар Тошкентдаги касалхонага келиши муносабати билан шу ерда ҳарбий эпидемиологик госпитал очилиб, у ерда асирга олинган шифокорлар ишлади ва Aлексей Дмитриевич Греков ушбу шифохонанинг бош шифокори этиб тайинланди.

 

А.Д. Греков Ташкент харбий госпитали лабораториясида, 1915 йил.

 

     

Кафешантан «Буфф».

 

Первая в Ташкенте медицинская школа в 1919-20 годах размещалась  в кафе-шантан «БУФФ»

 

A.Д.Греков микробиология ва эпидемиология ривожланишида, аввало, Ҳарбий санитария бошқармаси аъзоси, кейин Туркнаркомздрав ва унинг илмий тиббий Кенгашининг аъзоси сифатида фаол иштирок этди. У бутун тажрибасини, ташкилотчилик қобилиятини ва кучини Марказий Осиёда вабо, безгак ва бошқа юқумли касалликларга қарши курашга бағишлади.

 Кўп йиллар давомида Алексей Дмитриевич Бактериология институтидаги ишини 1932 йилда институт очилганда Врачлар малакасини ошириш институтининг A.Д.Греков томонидан яратилган микробиология кафедрасининг мудири лавозими билан биргаликда олиб борган. Aлексей Дмитриевич 1920-1933 йилларда у яратган микробиология кафедрасини бошқарган. 1943 йилдан Aлексей Дмитриевич Греков Бактериология институти раҳбарлигини тўхтатиб, Врачлар малакасини ошириш институтининг микробиология кафедрасига тўлиқ ўтди.

 

Cтуденты медфака. Микроскопия мазков. 1930 год.

Тиббиёт факультети талабалари. Суртма микроскопияси. 1930 йил.

 

 

        А.Д. Греков республикадаги тиббиёт фанининг тарихига бағишланган 50 дан ортиқ илмий ишлар ва мақолалар муаллифи. У 5 та фан доктори ва ўнлаб тиббиёт фанлари номзодларини тайёрлаган.

 Таниқли олим, Ўрта Осиёда соғлиқни сақлаш ташкилотчиси, ижтимоий фаол, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1953), Меҳнат Қаҳрамони, Ленин ордени (1953) ва Меҳнат Қизил Байроғи ордени (1943), "Жасоратли меҳнати учун" ва "1941-1945 йиллардаги Улуғ  Ватан урушида Германия устидан қозонган ғалабаси учун" медаллари (иккаласи ҳам 1946 йилда)  соврундори ҳамда собиқ СССР Тиббиёт биопрепаратлари вазирлигига қарашли  ҳозирги Вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институтининг асосчиси сифатида тарихда қолган.

Доцент И.И. Ашмарин, Доцент И.И. Ашмарин, 1897 йил туғилган, 1923 йил Қозон университетининг тиббиёт факултетини тугатган.

 

 Доцент И.И. Ашмарин

       1938 йилдан 1941 йилгача, сўнг 1945 йилдан микробиология кафедраси ассистент лавозимида ишлаган. 1949 йилда ТошТИда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1954 йилдан 1965 йилгача  микробиология кафедраси мудири лавозимида ишлаган, умумий педагогик стажи - 25 йил.

 

Бундан кейинги йиллар (1949, 1958, 1960) доцент И.И. Aшмариннинг гемолитик A гуруҳи стрептококклари, шунингдек лептоспироз бўйича бир қатор илмий изланишлари натижалари эътиборга лойиқ. 1961 йил И.И. Aшмарин томонидан бактериологлар учун амалий қўлланма сифатида "Aмалий тиббий микробиология" китобининг яратилиши ва 1966 йилда иккинчи нашри ташхисотни йўлга қўйишда ўз ҳиссасини қўшган.

      Профессор Ю.Э. Кочеровский,

Профессор Ю.Е. Кочеровский, 1915 йилда туғилган, 1941 йилда Самарқанд тиббиёт институтини тугатган, 1952 йилдан 1955 йилгача номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, 1957 йилда ТошТИ Микробиология кафедраси доценти лавозимига ўтказилган. 1956 йилда номзодлик диссертациясини, 1965 йилда докторлик диссертациясини Куйбишев номидаги тиббиёт институтида химоя қилган, 1965-1988 йилларда ТВМОИда микробиология кафедраси мудири бўлган. Жами институт қошида 13 йил педагогик стажига эга бўлган. Дифтерия қўзғатувчиси ва патоген коккларни ўрганиш профессор Ю.Е. Кочеровский (1969) номи билан боғлиқ. Айтиш жоизки, дифтерия инфекциясини чуқур ўрганиш ва бу касалликни олдини олиш бўйича интенсив амалий чоралар дифтерия билан касалланишнинг кескин камайишига олиб келди. Профессор Ю.Е. Кочеровский ўз илмий фаолияти даврида 6 тиббиёт фанлари номзодини тайёрлади, 50 дан ортиқ илмий асарлар нашр этди.

 

 Профессор Ю.Э. Кочеровский

 

Профессор Исхакова Х.И. 1967 йилдан ТВМОИ микробиология кафедраси аспиранти, 1974 йилгача шу кафедра ассистенти. 1971 йилда "Тиф – паратиф бактерияларининг баъзи токсик маҳсулотларининг қон фагоцитлари фаоллигига таъсири" номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Гематология ва қон қуйиш ЎзИТИда қон ва уларнинг ўрнини босувчи маҳсулотлари Давлат назорати лабораторияси мудири бўлиб ишлаган; 1976 йилдан 1988 йилгача – СССР ТФА Бутуниттифоқ илмий хирургия илмий марказининг филиалида аввал катта илмий ходим, кейин етакчи илмий ходим сифатида. Исхакова Х.И. 1988 йилда Мечникова номидаги Вакциналар ва зардоблар илмий -тадқиқот институтида (Москва) "Кўк йиринг таёқчаси ва бошқа грам-манфий оппортунистик бактериялар касалхона инфекцияси қўзғатувчилари мисолида" мавзуси бўйича докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва шу йили ТВМОИ микробиология кафедраси мудири лавозимига танловдан ўтди. Хозирги кунда мазкур кафедра  профессори сифатида ўз хизмат фаолиятини олиб бормоқда.

 

 Профессор Исхакова Х.И.

              Профессор Исхакова Ҳ.И. раҳбарлиги остида 15 та номзодлик ва 4 та докторлик диссертацияси тайёрланган ҳамда ўзининг илмий фаолияти жараёнида ёш илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида 1 номзодлик ва 1 докторлик диссертацияси ҳимоясини амалга ошириш жараёнида.

         Исхакова Ҳ.И. 250 дан ортиқ илмий нашрлар муаллифи, шундан 4 та монография (2 та шифокорлар учун қўлланма), 25 ўқув қўлланма, 20 дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқларига илова сифатидаги кўрсатмалар ва илмий-амалий адабиётлар. У 20 дан ортиқ рационализаторлик таклифларининг, 8 та муаллифлик ҳуқуқига эга патентларнинг эгаси.

Доцент Шадманова Н.A. 1967 йил туғилган, ўзбек, 1983 йил ТошТИ, санитария -гигиена факултетини тамомлаган. 2001 йилдан ТВМОИда педагогик фаолиятини, бошида стажёр -ўқитувчи, 2003 йилдан кафедра ассистенти, 2009 йилдан кафедра доценти лавозими олиб борган. 2012 йилдан ҳозирги кунга қадар кафедра мудири лавозимида иш фаолиятини олиб бормоқда. 2008 йилдан тиббиёт фанлари номзоди, диссертация мавзуси: "Бактериал менингитнинг қўзғатувчилари, уларнинг назофаренгеал ташувчилиги, биологик хусусиятлари ва антибиотикларга турғунлиги". Илмий маслаҳатчи проф. Исхакова Х.И. 2021 йилдан тиббиёт фанлари доктори. Докторлик диссертациясининг мавзуси "Касалхона ички инфекциялари муаммоли бактериал патогенлари: уларнинг биологияси ва антимикроб дори

воситаларига турғунлиги ". Илмий маслаҳатчи проф. Исхакова Х.И.

 

 

 

        Доцент Шадманова Н.А.

 

Тиббий микробиологияга асос солинган давр ва бу билан боғлиқ юқумли касалликларга қарши курашиш масалаларини Ўзбекистон ҳудудида йўлга қўйиш ҳақида гапирар эканмиз, II-Жаҳон уруши ва ундан кейинги йилларда профессор С.Р. Гилдиннинг республикада иссиқ иқлим шароитида болаларда дифтерия касаллигида иммунитетнинг ривожланиш хусусиятлари, унинг эпидемиологияси ва иммунологиясини ўрганишга бағишланган  илмий изланишлари ҳақида алоҳида таъкидлаш лозим.  Йиллар давомида, худудимизда эпидемиологик вазиятнинг ўзгариши ва бунинг оқибатида соғлиқни сақлашнинг янги эҳтиёжлари пайдо бўлиши муносабати билан кафедрада олиб бориладиган илмий тадқиқотлар мавзуси ҳам ўзгариб борди. ичак инфекциялари билан курашиш, инсон патологиясида оппортунистик инфекция қўзғатувчиларининг аҳамияти каби масалларни ўрганиш энг долзарб вазифалардан  бири ҳисобланган муаммога қаратилган эди.   

1990 йилдан кафедра илмий ишининг асосий йўналиши алоҳида патоген ва шартли–патогенлар биологиясини ўрганиш, улар келтириб чиқарган юқумли касалликлар ва йирингли–яллиғланиш жараёни микробиологик ташхисини самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Бугунги кунда, кафедрада соғлиқни сақлаш органлари ва муассасалари билан хамкорликда ишлашга катта эътиборини жалб этган юқори малакали профессор -ўқитувчилар таркиби мавжуд. Охирги йилларда кафедрада бу каби ишларни бошқариш ҳамда кафедрамиз кадрларини илмий йўналтириш профессор Х.И. Исхакова томонидан олиб борилиб, унинг натижаси сифатида  нафақат Марказнинг юқори илмий салоҳиятга эга микробиолог олимлари, балки мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимининг лаборатория хизматининг кўзга кўринарли малакали кадрлари  мактаби ташкил топган. Кафедрада инфекцион агентларнинг антибиотикларга турғунлиги муаммоларига алоҳида эътибор қаратилади: бактериялар турғунлик механизмларини аниқлашнинг замонавий экспресс усуллари кенг қўлланилади, тиббий аҳамият касб этган микроорганизмлар минтақавий штаммларига энг янги антибактериал дори воситаларининг таъсири, амалиётда кенг қўлланиладиган антибиотикларга нисбатан юзага келган турғунликнинг регионимизга хос  генетик  хусусияти ва бошқалар ўрганилади.

 

 

 

Профессорско-преподавательский состав кафедры «Микробиология, иммунология и основы молекулярной генетики» на момент 2021 года.

“Микробиология, иммунология ва молекуляр генетика асослари” кафедраси профессор –ўқитувчилари. 2021 йил.

 

         Кафедра ташкил этилган дастлабки кунларданоқ илмий изланишлар билан бир қаторда соғлиқни сақлаш тизими амалиёти учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга ҳам катта эътибор берилган. Шу билан бирга, бўлимда шифокорларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг барча шакллари, жумладан, бошланғич мутахассислик, қўшимча мутахассислик, малака ошириш машғулотларининг турли шакллари (умумий, тематик, қисқа муддатли курслар), масофавий ўқитиш қўлланилади. Кафедра ходимлари тегишли бўлимлар, масалан, эпидемиология, гигиена, юқумли касалликлар ва бошқа бўлимлар билан интеграциялашган циклларни ўтказадилар, бошқа бўлимларнинг клиник резидентлари (ординаторлари) вақт-вақти билан алоҳида мавзуларга бағишланган машғулотларда иштирок этадилар. Кафедрада III-IV гурух патогенлари коллекциясининг катта тўплами мавжуд бўлиб, амалий машғулотлар давомида уларнинг морфологик, хосилавий хусусиятларини турли хил озуқа муҳитларида кўрсатиш, биокимёвий хоссалари (“рангли қаторлар”) ва тайёр тест тизимлари ёрдамида намойиш қилинади. Ўқувчи-шифокорлар учун соғлиқни сақлаш тизими амалий лабораториялари иш фаолияти билан танишиш мақсадида шартномалар асосида биргаликда жойларда машғулотлар ўтказилади. Бу ерда курсантлар лаборатория тузилиши ва хавфсизлик талаблари, иш юритиш ва соҳадаги амалий иш асослари ва бошқалар билан таништирилади. Бир ойлик цикллар мавзусига келсак, олдинги йилларда анъанавий бактериал патогенларга (тиф-паратиф, дизентерия, дифтерия ва бошқалар) асосий эътибор берилган бўлса, бугунги кунда санитар бактериология мавзулари (сув, ҳаво, озиқ-оқват биологик хавфсизлиги, ДПМ ва бошқалар), шартли патогенлар, уларнинг антибактериал турғунлиги муаммоси, туберкулез қўзғатувчиси, вирусли патогенлар ва улар орасидан короновируслар билан боғлиқ касалликлар ташхисоти ва бошқа долзарб муаммоларига  алоҳида аҳамият берилган. Сўнгги 2 йил давомида барча циклларнинг ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилди ва тасдиқланди, лаборатория хизмати муаммоларини хал қилишга қаратилган, дипломдан кейинги таълимнинг замонавий талабларига жавоб берадиган янги ўқув дастурлари ишлаб чиқилди. Сўнгги йилларда кафедра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Карантин инфекциялари маркази билан ҳамкорликда ўта хавфли инфекциялар лабораториялари бактериологлари учун бирламчи ихтисослаштириш ва алоҳида патогенларини ташхислаш мавзуларига бағишланган малакасини ошириш цикллари ўтказилиб келинмоқда.

Кафедра ходимлари табиий ўчоқлар билан боғлиқ хавфли юқумли касаллилари қўзғатувчилари микробиологик ташхисининг хозирги кун илмий ютуқларини ўрганиб, ўта хавфли инфекциялар лабораториялари ходимлари билан биргаликда амалиётга энг янги усулларни жорий қилмоқдалар. Тиббий микробиологиянинг барча бўлимларини қамраб олувчи интеграциялашган ўқув жараёни умумий микробиология, иммунология асослари, умумий эпидемиология, умумий эпизоотология, кемирувчилар ва бошқа турдаги касаллик қўзғатувчилари ташувчилари экологияси ва таксономияси, дезинсекция, дезинфекция ва дератизациянинг асосий тушунчаларини ўз ичига олган назарий қисмдан иборат. Яратилган шароитлар шифокорларни ўта хавфли инфекцияларнинг (вабо, вабо, куйдирги, туларемия, бруцеллёз, геморрагик иситма ва бошқалар) клиникаси, даволаш, микробиология, эпидемиологияси билан таништириб, мумтоз усуллар, замонавий  серологик, генетик  ташхис ҳақида аниқ маълумот беради.

Бугунги кунда, республикада ва хусусан Марказда, кафедрада шифокорларни юқумли касаллик қўзғатувчиларини ташхислашда амалий кўникмаларга ўргатиш учун мўлжалланган замонавий ускуналар билан жиҳозланган бир қатор ўқув лабораториялари мавжуд.

ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига биноан, микробиология кафедраси нафақат олий тиббий маълумотли мутахассисларни, балки олий ўқув юртларининг биология факултетлари битирувчиларини ҳам бактериология йўналишлари бўйича тайёрлайди. Биологик маълумотга эга кадрларни тайёрлаш алоҳида ёндашувни талаб қилади.

Бу вазиятни эътиборга олган ҳолда, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан  биологларни тайёрлаш муддатини 6 ойдан 9 ойга узайтириш тўғрисида буйруқ имзоланди. Шубҳасиз, яратилган шароит лаборатория хизмати ходимларини тайёрлаш сифатини тубдан ўзгартиради. Минтақавий ва миллий мъаданиятимиз ва яшаш тарзимиз хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда (катта оилалар, лаборатория хизмати ходимлари асосий контингенти аёллар бўлганлиги) дипломдан кейинги таълимда машғулотларнинг масофавий шакллари тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Бу, амалиётдаги шифокорлар учун жуда муҳим ўлиб бир қатор қулайликла яратади: ишни тўхтатишга, йўлда вақтни беҳуда сарфлашга, қўшимча моддий ҳаражатларни сарфлашга ҳожат йўқ, маърузаларни қулай вақтда ўқиш имкони ва бошқалар. Масофавий ўқитишнинг турли ташкилий ва техник шакиллари қўлланилади: махсус веб -сайт, телевидение, видеоконференция ёки семинар орқали. Кафедра профессор -ўқитувчилари турли мамлакатлардаги малака ошириш курсларидан тортиб, халқаро семинар ва конференцияларгача бўлган таълим дастурларида қатнашиб келадилар ва олинган билимлар кафедранинг ўқув фаолиятига кенг жорий этилмоқда.

Бугунги кунда бутун дунёда тиббий таълим қандай бўлиши кераклиги, унинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни ва тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг устивор вазифалари тўғрисида турли мулоҳазалар олиб борилмоқда. Аммо, бир нарса аниқ: мутахассис сифатида илимларни ошириш ва ўз устида тинмасдан ишлаш таълим муассасаси деворидан ташқарида ҳам узлуксиз олиб борилиши лозим. Бу мутахассиснинг бутун ҳаёти ва иш фаолияти давомида акс этиши керак. Албатта,  барча марказ ходимлари, жумладан, кафедрамиз ходимлари ҳам бу жараённинг аҳамиятини аниқ тушунади ва ўз педагогик фаолиятини замонавий таълимнинг барча талабларига – таълим олиш имкониятини яратиш, узлуксизлик, сифат ва энг муҳими,  инсон мъанфатига хизмат қилиши лозимлигини англаган ҳолда олиб боради.