“ОИВ инфекцияси муаммолари» курсининг профессор-ўқитувчилари БИММда малака оширган ва малака ошириш курсларини муваффақиятли якунлаганликлари тўғрисидаги сертификатларга эга.
“ОИВ инфекцияси муаммолари” курси ходимлари нафақат мамлакатимиз, балки хориждаги турли муассасалар билан мунтазам ўқув-услубий, илмий ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда. Масалан, “ОИВ инфекциясининг молекуляр-эпидемиологик ташхиси, латентлик феномени ва дори-дармонларга чидамлилик“ мавзусида курс раҳбари, доцент К.Х. Йўлдошев ва халқаро мутахассис профессор М.Р. Бобкова билан биргаликда 36 соатлик семинар ўтказилди.
Курс ходимлари тиббиёт курсантлари учун кўплаб дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар ва тавсияномалар муаллифларидир. Кафедра ходимлари томонидан илмий ишлар, жумладан, хорижий нашрларда, услубий қўлланмалар, монографиялар чоп этилган.
Курс ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқларини ёзишда қатнашдилар
Миллий ғояни тарғиб қилиш мақсадида бутун ўқув йили давомида малака оширишнинг барча босқичларида маънавий-маърифий ишлар бўйича дарс ўтказилади, педагоглар курсантлар билан дарсдан сўнг тарихий обидалар ва музейларга ташриф буюришади.
Тошкент давлат ваксина ва зардоб илмий-тадқиқот институти қошидаги ихтисослаштирилган кенгаш аъзоси
ТМАда диссертатсия ҳимояси бўйича фан доктори илмий даражасини олиш учун бир марталик илмий кенгаш аъзоси.
Республика ОИТСга қарши кураш маркази Илмий кенгаши аъзоси
ГИЯСОВА ГУЗАЛЬ МАНАПОВНА
Республика ОИТСга қарши кураш маркази Илмий кенгаши аъзоси
Факултет илмий кенгаши аъзоси ва Муаммолар ҳайъати аъзоси (Диссертатсиялар, услубий тавсиялар, ўқув дастурларининг илмий мавзуларини тасдиқлаш)
УМИРОВ САФАР ЭРГАШЕВИЧ
Республика ОИТСга қарши кураш маркази Илмий кенгаши аъзоси. “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг илмий-амалий журнали” таҳририят ҳайъати аъзоси.
Факултет илмий кенгаши аъзоси ва Муаммолар ҳайъати аъзоси (Диссертатсиялар, услубий тавсиялар, ўқув дастурларининг илмий мавзуларини тасдиқлаш).
МУСТАФАЕВА ДИЛДОРА АСАТОВНА
Республика ОИТСга қарши кураш маркази Илмий кенгаши аъзоси
Курс мудири Юлдашев К.Х., доцент Умиров С.Э., ассистентлар Гиясова Г.М., Мустафаева Д.А. ва стажёр-укитувчи Нуруллаева М.Ш. давлат хисоботини тайерлашга, стратегик дастурнинг ишлаб чикишда ва бошка меёрий хужжатларни яратилишида фаол қатнашдилар. Давлат бошкарув органларининг ташкилий-методик фаолиятида иштироки.
Кафедра ходимлари ОИВ-инфекция бўйича услубий тавсиялар, ўқув қўлланмалар ва дарсликлар ишлаб чиқишда фаол иштирок этадилар