Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

Жаҳондаги ва Ўзбекистон Республикасидаги ОИВ инфекцияси бўйича  эпидемик вазиятнинг, ҳамда ОИВ  инфекциясининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар нафақат аҳоли ўртасида мақсадли профилактик тадбирларгагина қаратилмасдан, балки тиббиёт ходимларининг  узлуксиз тиббий таълимини,  мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этишга ҳам қаратилишини  тақозо этади.

Бу масалага давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда, хусусан, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2008 йил 26 декабрда имзоланган №1023-сонли “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”  ги Фармони ва  ушбу ҳужжатга асосан тайёрланган Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги “ОИТСга қарши курашиш марказларининг ташкилий структураси ва фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарори муҳим ўрин тутади.

Ушбу Фармонга асосан Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши қаратилган Миллий режа тасдиқланди. Миллий режада, жумладан Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида ОИВ инфекциясининг эпидемиологияси, профилактикаси ва уни даволаш бўйича махсус курслар ташкил этилиши зарурлиги кўрсатилган.

Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ, мутахассисларнинг ОИВ инфекцияси бўйича малакаларини ошириш мақсадида, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти раҳбарияти томонидан эпидемиология кафедраси қошида «ОИВ инфекцияси муаммолари» курсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва 2009 йилнинг 1 апрелида институт Илмий Кенгашида ушбу қарор тасдиқланди.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва ОИТС га қарши курашиш Республика Маркази ўртасида мутахассисларни комплекс тайёрлаш ва Марказ ходимларини ўқув жараёнига жалб этиш бўйича меморандум имзоланди.  Курс мудири этиб мақсадга интилувчи, иродали ва ўз касбининг ҳақиқий билимдони, тиббиёт фанлари доктори, доцент Юлдашев К.Х. тайинланди.

 

 

Шу пайтда Юлдашев К.Х.  Жаҳон банкининг Марказий Осиёда ОИТС назоратига қаратилган лойиҳанинг мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассиси сифатида фаолият юритган

Эпидемиология кафедраси қошида «ОИВ инфекцияси муаммолари» курсининг 2009 дан 2024 йилгача даврдаги профессор-ўқитувчилари таркиби   

2009 йилдан ҳ.қ.       Гиясова Г.М «ОИВ/ОИТС муаммолари»   курси ассистенти               

2009 йилдан ҳ.қ.       Мустафаева Д.А.  «ОИВ инфекцияси     муаммолари» курси ассистенти

2010 -2020 йй.          Урунова Д.М«ОИВ/ОИТС муаммолари» курси ассистенти               

2016-2019 йй.            Курбанов Б.Ж «ОИВ/ОИТС муаммолари»  курси стажёр ўқитувчиси 

2015-2017 йй.           Зырянова Анастасия Юрьевна, курс  лаборанти

2018 йилдан ҳ.қ.      Мирзарахимова А.Г «ОИВ/ОИТС  муаммолари» ўқув ХОНА мудираси

2018 йилдан ҳ.қ.      Нуруллаева М.Ш. «ОИВ/ОИТС муаммолари» курси стажёр ўқитувчиси                                              

2018-2019 йй.          Нурматов В.Х «ОИВ/ОИТС  муаммолари» стажёр ўқитувчиси                                              

2019 йилдан ҳ.қ.      Курбанов Б.Ж «ОИВ/ОИТС муаммолари» курси  ассистенти                              

2019 йилдан ҳ.қ.    Умиров С.Э «ОИВ/ОИТС  муаммолари» курси доценти