Педиатрия кафедрасининг ташкилотчиси Ленинград харбий-тиббий академияси профессори, педиатр Леви Григорий Семёнович (1891-1977) хисобланади. Унинг сай харакатлари билан 1943 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Илмий кенгаши қарори билан Педиатрия кафедраси ташкил этилган ва 1943-1946 йилларда Леви Григорий Семёнович рахбарлик қилган.
ПЕДИАТРИЯ КАФЕДРАСИ МУДИРИ ЛАВОЗИМИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТГАНЛАР
Гершенович Рафаил Самойлович (1889-1960)
Гершенович Рафаил Самойлович Педиатр, олим, профессор, ЎзССР да хизмат кўрсатган фан арбоби, Берлин ва Париж педиатрлари уюшмаси аъзоси, Педиатрия ва Эрта ёшли болалар муаммолари журнали тахририят аъзоси. ЎзССР соғлиқни сақлаш вазирлиги бош педиатри, 1946-1947 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти педиатрия кафедрасини мудири бўлган. Ўзбекистонда оналар ва болалар саломатлигини сақлаш ташкилотчиларидан бири. Илмий йўналиши Республикада минтақавий касалликларини бартараф этишга қаратилган. Ришта, малрия, лишманиоз касалликларини бартараф этишда катта хисса қўшди, унинг илмий ва амалий фаолияти болалар орасида кенг тарқалган юқумли касалликларнинг камайишига сабаб бўлди. Унинг «Болалар лишманиози» «Болаларда қорин тифи», «Болаларда иссиқ мамлакатлар касалликларии» монографияларида касалликларни ташхислаш, даволаш бўйича қимматли маълумотлар бўлиб, улар шу ватгача долзарбигини йўқотмаган. Кўп йиллар давомида улар нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа Марказий оиё республикаларида хам педиатрлар учун асосий қлланма бўлиб келади. Р.С.Гершнович 240 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Ўрта Осиёда педиатрия мактаби асосчиси.
Буссель Ада Львовна доцент, т.ф.н.
1948-1972 йилларда педиатрия кафедрасига рахбарлик қилган
Қосимов Абдуғаффор Қосимович доцент, т.ф.н.
1972-1978 йилларда кафедрага рахбарлик қилган
Нурмухамедова Мухаббат Нурматовна доцент, т.ф.н.
1978-1990 кафедрага рахбарлик қилган
Профессор Шамсиев Фазлиддин Сайутдинович
1990-2023 йилларда кафедрага рахбарлик қилганлар.
Педиатрия кафедраси мудири Фазлиддин Сайфуддинович ўзларининг самарали фаолиятларини илмий изланишлар билан бирга олиб бордилар, 6 нафар фан доктори ва 20 нафар фан номзоди илмий ишларига рахарлик қилдилар. 100 дан ортиқ илмий мақолалар, монографиялар ва тиббий амалиетда қўлланиладиган услубий тавсияномалар муаллифи.
Ф.С.Шамсиев болаларда пневмониянинг этиологик спектрини ўрганди, ўпка касалликларини ташxислаш ва даволашнинг янги алгоритмларини ишлаб чикди ва жорий килди, бу эса даволаш натижаларини яxшилади. Оғир пневмония билан оғриган беморларда ишлаб чиқилган лазер терапиясини даволаш усулларидан фойдаланиш унинг самарадорлигини кўрсатди, турли xил асоратлар ва ўлим сонини камайтиради. Тез-тез касал бўлган болаларда нафас олиш ва аллергик касалликларнинг xавф омиллари ва ривожланиш меxанизмларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилди.
Ф.С.Шамсиев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида ислохотларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Республика болалар пулмонология маркази ва унинг филиаллари ташкилотчиларидан бири хисобланади.
Улар бугунги кунда тиббиёт мутахассисларининг асосий қўлланмаларидан бири бўлиб ҳизмат қилиб келмоқда.
Профессор Ф.С.Шамсиевга 1978 йилда «Соғлиқни сақлаш аълочиси» фаҳрий унвони берилди, 1979 йилдан ЎзРФА мукофоти лауреати.
Шу кунгача Республикамиз педиатрларини малакасини оширишда фаолият юритиб келмоқдалар
Мирсалихова Наргис Хайруллаевна тиббиёт фанлари доктори, доцент
2022-2023 йилларда кафедрага рахбарлик қилган.
ТУРЛИ ЙИЛЛАРДА ПЕДИАТРИЯ КАФЕДРАСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТГАНЛАР
Академик Шамсиев Сайфи Шамсиевич (1914-1995),
(Кафедранинг илмий маслахатчиси 1964-1974йй)
Шамсиев Сайфи Шамсиевич Институтни тугатгандан сўнг бутун хаётини Педиатрияга бағишлаган. Биринчи ўзбек педиатр Академиги. 1972 йилда Ўрта осиё педиатрия институти (САМПИ) очилганидан сўнг болалар касалликлари пропедевтикаси кафедрасига рахбарлик қилган. Бутун талантини Республикамизда педиатрия хизматни ривожлантиришга, болалар саломатлигини сақлашга қаратган. Олимнинг рус тилида чоп этилган «Основы посиндромной терапии у детей» (1974), «Эрта ёшдаги болаларда ўткир зотилжам» (1978), «Болалар шифокори амалиётида шошилинч терапия», «Болаларда сурункали энтероколит» (1977), «Справочник участкового педиатра» (1982), «Основы электрокардиографии у детей», «Лекарственная терапия в педиатрии», «Этика и деонтология в педиатрии» ва бошқа кўплаб монографиялари педиатрлар учун асосий қўлланма сифатида шу кунгача фойдаланилмоқда.
Олим қанчалик юқори лавозимда бўлишига қарамай жуда хам оддий, содда ва юқори малакали мутахасис бўлган.
Олимни педиатрия фани ва хизматига қўшган хиссаси давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. Профессор С.Ш.Шамсиевга 1968 йилда “Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган фан арбоби” фаҳрий унвони берилди. 1974 йилда эса у устози Г.Н.Сперанский, академик Юлия Фоминична Домбровская ва Александр Федорович Тур тавсияларига кўра собиқ иттифоқ Тиббиёт фанлари академиясининг муҳбир аъзоси этиб сайланди, ҳамда қатор давлат орден ва медаллари билан тақдирланди.
профессор Мирзамухамедов Маннаф Атаматович (1920-2002)
(1963-1967гг. – кафедра доценти ва ТошВМОИ ректори)
1960-1963 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтига рахбарлик қилган. Бу даврда бир нечта янги факультетлар, жумладан педиатрия факультети очилган ва биринчи марта сайёр ўқитиш шаклини тадбиқ этган.
Маннаф Атаматовичнинг сай харакати билан 1966 йилда собиқ Совет Иттифоқида биринчилардан бўлиб Оналик ва болаликни мухофаза қилиш илмий текшириш институти ташкил этилди ва унга рахбар қилиб тайинланди.
Профессор Мирзамухамедов рахбарлигида болалар пульмонологияси, аллергологияси ва нефрологияси бўйича илмий изланишлар олиб борилган ва биринчи марта ташхислаш критерийлари ва даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишган. 150 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 6 та фан доктори, 30 та фан номзоди илмий ишларига рахарлик қилдилар.
Мирзамухамедов Маннаф Атаматовичнинг педиатрия фани ва хизматига қўшган хиссаси давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1954 й.), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980 й.), «Мехнат қизил байроқ» ордени, «Фахрий нишон», 1 даражали «Соғлом авлод учун».
Профессор Крылов Вячеслав Иванович (1941-2004йй.)
Крылов В.И. рахбарлигида неонатология, болалар пульмонологияси, нефрологияси ва иммунологияси бўйича 6 дан ортиқ фан доктори, 20 дан ортиқ фан номзоди илмий ишлари химоя қилинган.
Кўп йиллик тарих давомида кафедрада профессор, фан докторлари ва амалиётчи- ўқитувчиларлардан иборат юқори малакали жамоа шаклланган
Институт тамал тошини қўйган, уни ташкил этишда, пойдеворини мустаҳкамлашда ва шу билан бирга уни йирик ўқув ва илмий марказга айлантиришда ўзларининг беназир улкан ҳиссаларини қўшган инсонларнинг хотиралари жамоада фахр билан эсланади.