Кафедранинг илмий йўналиши “Рационал фармакотерапия асослари муоммоларидир. Кафедранинг илмий фаолияти клиник фармакологик аудит- бу дори воситаларидан фойдаланиш сифатини баҳолаш, дори воситаларни ножўя таъсири, рационал фармакотерапия, фармакоэпидимиология, фармакодинамика, фармакокинетика ва фармакогенетика.
Ўқув жараёнида амалий машғулотлар ўтказиш учун қуйидаги ўқув базалари жалб етилган: Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси, “ГЕНОТЕХНОЛОГИЯ” МЧЖ, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ва бошқалар.
«Клиник фармакология» кафедраси 2015 йилда ташкил топган. Кафедрани профессор, т.ф.д. Мавлянов Искандар Рахимович бошқариб келмоқда.
Кафедра томонидан профилактик тиббиётининг ҳар бир йўналиши бўйича 432, 288, 144, 72, 54, 36 ва 18 соатлик янги ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ва патентланди.
Кафедрада тиббиётнинг барча мутахасислик йўналишлари бўйича (ички ва ташқи) клиник ординаторга клиник фармакология соҳаси бўйича, ҳамда клиник фармакология бўйича бирламчи специализация ва қайта тайёрлаш йўналишларида ўқув жараёнини ташкиллатириш ва узлуксиз ўтишини, ўкув режасини бажарилишини, ўқув-услубий меъёрий хужжатларни тузиш ва амалий қўлланилишини, юқори ташкилотларнинг топшириқ ва кўрсатмалари ўз вақтида бажарилиб келмоқда.
Кафедрада клиник фармакология бўйича қайта тайёрлаш курсларига ва тиббиётнинг барча йўналишлари бўйича клиник ординатурада тахсил олаётган тингловчиларга ушбу фан бўйича 75% маърузаларни профессор Мавлянов И.Р. ўқийдилар, хамда семинарларни ўтказадилар. Хар йили ўқув материалларни (маърузалар матни, презенациялар, семинар машғулотларининг услубий ишланмалари ва бошқалар) сохага ва республикамиз равнақи билан боғлиқ янги маълумотлар билан мунтазам тўлдириб борилади.
Кафедра хорижий илмий-тадқиқот, таълим, тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
1. Қозоғистоннинг С.Д. Асфендияров номидаги қозоқ миллий тиббиёт институти. Хамкорлик мақсади талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан академик дастурлар алмашинуви. Бакалавр, магистратура, клиник ординатура ва докторантура бўйича қўшма таълим дастурларини яратиш. Қўшма тадқиқотлар ўтказиш.Замонавий тиббиёт ва илмий тадқиқотларда консорциум яратиш. Хамкорлик фазифалари жамиятни та'лим, илмий-тадқиқот, илмий-амалий, тиббиёт, xайрия, ижтимоий, маданий, инновацион ва бошқа ижтимоий-фойдали соҳаларда ривожлантиришга ко'маклашиш.
2. Қирғизистон тиббиёт академияси. Хамкорлик мақсади талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан академик дастурлар алмашинуви. Бакалавр, магистратура, клиник ординатура ва докторантура бўйича қўшма таълим дастурларини яратиш. Қўшма тадқиқотлар ўтказиш.Замонавий тиббиёт ва илмий тадқиқотларда консорциум яратиш. Хамкорлик фазифалари жамиятни та'лим, илмий-тадқиқот, илмий-амалий, тиббиёт, xайрия, ижтимоий, маданий, инновацион ва бошқа ижтимоий-фойдали соҳаларда ривожлантиришга ко'маклашиш.