Кафедрада ҳар йили 200 дан ортиқ шифокорлар тайёрланади. Дарс жараёнида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилади. Шифокорлар - курсантларнинг адабиётлар билан мустақил ишлашига катта эътибор берилади, Интернетда ишлашга ўргатилади.
Ҳозирги кунда кафедра ходимлари халқаро конференцияларда, ҳамда халқаро интенсив терапия дастурларида фаол иштирок этиб келмоқдалар. Кафедра Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлик қилади. Кафедра мудири Хамраева Г.Ш. Virtual event of the World Anesthesiology and Critical Care Conference (2021 ва 2022гг) илмий қўмита аъзоси. ЖССТ билан ҳаммуаллифликда ёзилган: 2018 йилда ОЎРИ билан касалланган беморларни интенсив даволаш бўйича миллий кўрсатмалар (рус, ўзбек ва инглиз тилларида), COVID -19 бўйича миллий кўрсатмалар, 26.03.2020, ўқув-услубий қўлланма - COVID-19 нинг клиник ва эпидемиологик жиҳатлари бўйича блок-модул тренинги, 2020 йил (рус, ўзбек ва инглиз тилларида).
Кафедранинг ўқув-услубий ишлари шифокорларни ихтисослаштириш ва малакасини оширишнинг режалаштирилган циклларини ўтказиш, клиник ординаторлар ва абитуриентларни тайёрлашни ўз ичига олади. Кафедрада болалар анестезиологияси ва реанимацияси, анестезия, янги туғилган чақалоқлар ва ёш болаларнинг реанимацияси ва интенсив терапияси, коронавирус инфексияси билан касалланган беморларни стационар даволаш бўйича янги ўқув дастурлари ишлаб чиқилган. Бугунги кунда профессор-ўқитувчилар таркиби катта ижодий салоҳиятга эга, самарали меҳнаткаш, инновацияларни фаол қўллаб-қувватловчи, чет эллик ҳамкасблар билан ҳамкорликда ўз касбий савиясини мунтазам ошириб борувчи юқори малакали мутахассислардан иборат.
Кафедра ходимлари амалий ва назарий фаолиятни илмий фаолият билан узвий боғлайдилар. Педиатрияда анестезиология ва интенсив терапия кафедрасининг асосий илмий йўналишлари:
• “Реанимация хизматини ташкил этиш ва COVID -19 билан касалланган беморлар оммавий қабул қилганда интенсив терапия кўрсатиш хусусиятлари”;
• "Куйиш токсемиясида ёшга боғлиқ хусусиятларни клиник ва функционал баҳолаш" ( Алауатдинова Г.И.);
• “Кичик ёшдаги болаларда юқори ўпка гипертензияси билан асоратланган юрак -қон томир касалликларини жарроҳлик йўли билан даволаш тактикаси ” ( Сайтазизов Х.Б. );
• “COVID-19 фонида пневмония билан оғриган беморларда психо -эмоционал ҳолат бузилишининг ўзига хос хусусиятлари ва уни тузатиш" (Ҳакимов Б.Б.).
• «Реанимация ва интенсив терапия бўлимлари шароитида COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни комплекс даволашда инфузион-трансфузион терапиянинг хусусиятлари» ( Хошимов У.У.)
• “Ёш болаларда сепсисни даволаш ва диагностика тактикасини такомиллаштириш”. (Разикова Ш.К.).
• “Цитокин профилига қараб оғир ОВИД-19 нинг клиник ва иммунологик хусусиятлари”, (Нуруллаева Г.С.).
• “COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган янги туғилган чақалоқларнинг мослашиш даври ўтиш хусусиятлари”, (Тастанова Р.М.).
Кафедра ходимлари соғлиқни сақлашга катта илмий-услубий ёрдам кўрсатмоқда. Раҳбарият буйруғи билан клиник ординаторлар билан биргаликда Зангиота -2 клиникасида амалий ёрдам кўрсатган.