Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра янгиликлари

Кафедранинг илмий фаолияти - аддиктив хулқ-атворнинг турли шаклларида эмоционал, шахсий ва когнитив бузилишларни аниқлаш, ўсмирларда овқатланиш бузилишининг клиник, психологик ва ижтимоий жиҳатларини ўрганишдан иборат.

Ўқув жараёнидаги амалий машғулотлар қуйидаги ўқув базаларида амалга оширилади:

- Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (РИРСИАТМ);

- РИРСИАТМнинг Тошкент шаҳар филиали;

- Тошкент шаҳар болалар психоневрология маркази.

Наркология кафедраси 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (06.06.1998 й. №300-сон) буйруғи  ва ТошВМОИ ректорининг (29.06.1998 й. №26-сон) буйруғи билан ташкил этилган. 2000 йилда кафедра номи Наркология ва ўсмирлар психопатологияси кафедраси деб ўзгартирилди.

Кафедрада наркология фанидан 864, 504, 288, 144, 72 ва 36 соатлик, болалар психиатриясидан 864, 504, 288 ва 144 соатлик ҳамда тиббий психология ва психотерапия бўйича 720, 504, 288 ва 144 соатлик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ушбу соҳаларда мутахассисларнинг малакасини ошириш учун янги ўқув дастурлари ишлаб чиқилган.

Кафедра ходимларининг бой, деярли 26 йиллик фаолият тажрибаси турли соҳа шифокорларининг (наркологлар, тиббий психологлар, болалар психиатрлари) малакаларини ошириш бўйича таълим беришга имкон беради. Ўқув ва илмий тадқиқотлар соҳасида катта тажрибага эга бўлган кафедра ходимлари энг сўнгги замонавий тиббий маълумотлар дунёсидан яхши хабардор бўлиб, республикамиз мутахассислари учун энг фойдали ва зарур бўлганларини танлаб таълим берадилар. Барча инновацион топилмалар ўқув жараёнига ва тиббий амалиётга фаол жорий этилмоқда.

Кейинги 5 йил давомида кафедрада республиканинг 1487 нафар турли мутахассислик шифокорлари малака оширди. Кафедра ходимлари амалий ва назарий фаолиятни илмий фаолият билан узвий боғлайдилар.

Тадқиқотнинг асосий йўналишлари аддиктив хулқ-атворнинг турли шаклларида эмоционал, шахсий ва когнитив бузилишларни аниқлаш, ўсмирларда овқатланиш бузилишининг клиник, психологик ва ижтимоий аспектларига бағишланган.

Ўрганиш натижалари ўқув жараёни ва республика наркологларининг амалий фаолиятида, маҳаллий ва хорижий даврий нашрларда дарҳол ўз аксини топиб, илмий даражалар ҳимояси учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади. Кафедрада 1 нафар фан доктори ва 5 нафар тиббиёт фанлари номзоди тайёрланди.

Кафедранинг асосий вазифаси наркология бўйича мутахассислар, тиббий психологлар ва болалар психиатрларини жаҳон соғлиқни сақлаш амалиётида яратилаётган барча янги услуб ва технологиялар билан таъминлашдан иборат.

 

 

 

Кафедра халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

1. БМТ ЖНБ (UNODC)

2.ЖССТ

 БМТ ЖНБ (UNODC) GL071 УНП ООН «Treatnet-II: Гиёҳвандлик ва унинг саломатликка етказаётган оқибатларини даволаш», «Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни даволаш ва реинтеграция», шу жумладан «ОИВ-инфекцияси профилактикаси» Глобал лойиҳаларида мунтазам равишда босқичма-босқич иштирок этади.

БМТ ЖНБ (UNODC)нинг «Ўзбекистон Республикасида гиёҳванд моддаларни муаммоли истеъмол қилишнинг тарқалганлиги» бўйича тадқиқот лойиҳасида иштирок этади.