Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра янгиликлари

Ўқув жараёнида амалий машғулотлар ўтказиш учун қуйидаги ўқув базалари жалб этилган: кафедранинг асосий базаси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг патологик анатомик бўлими ҳисобланади. Кафедра энг замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган. Учта столли сексия хонаси, аутопсия ва биопсия материалларини кесиш учун шароит мужассам.

 

 

Бўлимда гистологик препаратларни бўяш учун роботлаштирилган бўяш аппаратлари

 

 

 

Илмий тадқиқотлар учун камерали катта тадқиқот микроскопи ва морфометрик тадқиқотлар дастури, сканерловчи электрон микроскоп, микропрепарат сканери мавжуд

 

 

Кафедрада ҳар йили малака ошириш курсларида 150 дан ортиқ курсантлар, 20-25 нафар мутахассислик курсларида, 200 дан ортиқ турли мутахассисликлар бўйича клиник ординаторлар “Клиник патологик анатомия” фанидан тайёрланмоқда.

Шундай қилиб, бугунги кунда Патологик анатомия ва суд-тиббиёт экспертизаси кафедрасида юқори малакали кадрлар ва замонавий даражада мутахассислар тайёрлаш учун барча зарур шарт-шароит яратилган. Кафедра жамоаси профессор-ўқитувчиларимиз томонидан қўйилган анъаналарни асраб-авайлаган ҳолда, ўқув жараёнини такомиллаштириш, янги технологияларни ҳам шифокорлар тайёрлашда, ҳам амалиётга жорий этишда давом этмоқда.