Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Патологик анатомия ва суд тиббиёти кафедраси – тарихан энг улуғ, илк ташкил этилган кафедраларидан бири ҳисобланади.
Зеро, Тошкент врачлар малакасини ошириш инсититути ташкил этилган (1932й.) вақтдан бошлаб 1948 йилгача Патологик анатомия ихтисослиги бўйича ўқув машғулотлари интеграл цикллар таркибида Тошкент тиббиёт институти кафедарсида олиб борилган. Маърузаларни професссор Г.Н.Терехов ўқиган. Ушбу даврда кафедрада К.Н.Долинская ва Т.А.Сироталар фаолият кўрсатишган.
Терехов Глеб Николаевич
(1887-1972йй)
Т.А.Сиротанинг иштироки ва ташаббуси билан 1948 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти қошида – Патологик анатомия курси ташкил этилади, ва унинг ўзи 1950 йилгача курснинг раҳбари сифатида фаолият кўрсатади.
Сирота Товий Абрамович
(1895-1967йй)
1950 йилда эса – Патологик анатомия кафедраси ташкил этилади, унга 1975 йилгача профессор Р.И.Данилова раҳбарлик қилган.
Данилова Римма Ивановна
(1906 – 1985йй)
Мазкур йилларда жами 546та патолого анатом малака ошириш циклларида тайёгарликдан ўтган бўлса, 3та клиник ординатура курсларида 3 та патолого анатом ихтисос тайёргарлигидан ўтади. (Н.И.Расулов, В.П.Илйинов, А.К.Кулисонова). 43 та номзодлик ва 9 та докторлик диссертациялари тайёрланди. Жумладан, В.А.Акбаров, Т.М.Миразимов, М.У.Максумова, В.А.Степанов, Н.Ш.Сухонос, О.Бобохўжаев, И.Норбоев, Л.Кураксина ўзларининг илмий ишларини мувоффақиятли ҳимоя қилади.
1975 йилдан бери 1976 йилгача патологик анатомия кафедраси мудири вазифасини доцент Т.М.Миразимов бажарган.
1976 йилдан 1983 йилгача кафедрани профессор П.Д.Тўлаганов бошқаради, доцент В.А.Степанов ва катта ўқитувчи З.Ф.Череноклар шу йилларда кафедрада фаолият кўрсатган.
Тулаганов Фозил Джураевич
(1924 – 1998йй.)
Профессор П.Д.Тўлаганов кафедрага раҳбарлик қилган даврда 500 дан ортиқ патологоанатом ва суд тиббиёт экспертлари ихтисослашув ва малака оширишдан ўтказилди. Проф. П.Д.Тўлаганов 1 та докторлик ва 14 та номзодлик диссертацияларига раҳбарлик қилган.
1989-2005 йилларда кафедрани профессор Ш.Б.Иргашев бошқарган.
Иргашев Шухрат Боисович
Кафедрада доцент В.А.Степанов ва катта ўқитувчи Л.А.Пак фаолият кўрсатган. Кардиология илмий-тадқиқот институтининг замонавий асбоб-ускуналар ва аппаратлар билан жиҳозланган патоморфология лабораторияси билан яқин ҳамкорликда ўқув ва илмий ишлар олиб борилди.
Аввалги йилларда суд экспертларини аспирантурадан кейинги тайёрлаш асосан Москва, Ленинград, Киев ва Харков шаҳарларидаги шифокорларни малакасини ошириш институтларида олиб борилган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш зарурати туғилди.
Шу сабабли Суд-тиббиёт экспертизаси Бош бюросининг талаби ва ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 13.01.1993 йилдаги 9-сон буйруғи билан кафедра Патологик анатомия ва суд тиббиёти кафедраси сифатида қайта ташкил этилади.
Суд тиббиёти курси фаолияти доцентлар: З.А.Гиясов, К.А.Акбергенова ва ассистент М.А.Наседкиналар томонидан олиб борилади. 1995 йилда К.А.Махсумхонов катта лаборант лавозимига, 2010 йилда ассистент лавозимига Ф.Х.Махматмуродов қабул қилинади.
2005-2007 йилларда кафедра мудири вазифасини тиббиёт фанлари номзоди Л.А.Пак бажаради.
Пак Лилия Алемповна
2007 йилдан 2018 йилгача кафедрага тиббиёт фанлари доктори Р.Ш.Мавлян-Ходжаев рахбарлик қилади.
Мавлян-Ходжаев Равшан Шухратович
Мазкур даврида кафедрада қуйдаги профессор ўқтувчилар ишлаган Нишанов Д. А., доцент Журавлёва Э.И., Артыков Ж. Ж., ассистенлар Адхамов Б.А., Залялова З.С., Мамиров Б. Р., Исламов Х. Т., Ташматов С.А., Кочетов В.Е., Садиров А.А., Муратов Х.А., Бутаев А. Х.
2018 йилдан бошлаб кафедрага тиббиёт фанлари доктори, профессор Б.А. Магрупов мудирлик қилган.
Магрупов Боходир Асадуллаевич
Кафедрада ўқув жараёнини оптималлаштиришга эътибор қаратилиб, патологик анатомиянинг умумий ва алоҳида бўлимлари бўйича асосий, чегаравий ва якуний билимларни назорат қилиш, ситуацион топшириқлар ва иш ўйинлари ёрдамида ҳазм бўлишини назорат қилиш учун кафедрада ишлаб чиқилган диагностика карталари жорий этилган. Кафедра ўқув жараёнида жадвал фондидан кенг фойдаланилади, микро ва макропрепаратлар музейлари, лаборатория машғулотлари ва сексиялар залида машғулотлар ўтказилади, патологик анатомиянинг танланган масалалари бўйича рангли слайдлар тўпламидан фойдаланилади.
2023 йил сентябрь ойидан кафедра мудири вазифасига т.ф.д. Қ.А.Махсумхонов тайинланган.
Махсумхонов Кулфиддинхон Аъзамханович.
Бугунги кунда профессорлар Б. А. Магрупов, Д.А.Нишанов, доцент К.А.Акбергенова, катта ўқитувчилар В.У.Убайдуллаева, Т.А.Вервекина, ассистентлар З.С.Залялова, Х.А. Муротов, В.Е.Кочетов, лаборантлар И.С.Асанова, И.Н.Филиппова фаолият кўрсатмоқда.