Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра янгиликлари

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ eтишни янада чуқурлаштириш ва аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғломлаштириш тиббиётининг замонавий тамойилларини тадбиқ eтиш мақсадида янги врач-валеолог ихтисослиги киритилди.

Ҳозирги кунга келиб кафедрада малакали профессор-ўқитувчилар жамоаси фаолият олиб бормоқда. Кафедра мудири, доцент Файзиева Н.Н. раҳбарлигида ассистентлар Мамадалиева У.И., Туляганова К.А., Алимова Д., ва хона мудири Зокирова Л.А.  фаолият олиб бормоқда.

Кафедрада ўтган давр мобайнида қатор ўқув дастурлари такомиллаштирилди. Умумий малака оширишга мўлжалланган мавзудуги: 144 соатлик ўқув цикли “Валеология-соғломлаштириш тиббиётининг асосий фани”, “Хулқ атвор омилларининг валеологик муаммолари” ва “Аҳоли орасида СТТШнинг замонавий ёндошувлари” мавзусида ҳамда тор мутахассислар учун 72 соатлик, Бош шифокорлар учун 36 соатлик ва клиник ординаторлар учун ҳам 36 соатлик, ихтисослаштириш буйича 216 соат ўқув дастурлари тузилган ва амалиётга тадбиқ этилган.

Кафедрада Ўзбекистон Республикасида Превентив тиббиётни ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Профессор Иргашев Ш.Б. раҳбарлигида “Республика аҳолиси орасида  СТТШнинг замоавий йўналишалрини яратиш”  мавзусида 2009-2011 йиллари Давлат гранти доирасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилди ва натижада бирламчи тиббий ёрдам тизимида аҳоли орасида индивидуал даражада СТТШ ва саломатлик индексини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган математик моделлаштирилган дастурга Давлат Патенти олинди.

Республикада биринчи бўлиб профессор Иргашев Ш.Б. томонидан 2012 йилда “Тиббиёт валеологияси” ва 2015 йилда “Валеология” дарслиги яратилди. Дарслик 2 нашри 2023 йилда янгиланган тахрирда қайта нашр этилди. Китоблар дипломдан сўнги таълимда амалиёт шифокорларини малакасини ошириш ва ОЎЮлари талабаларини ўқитишга мўлжалланган. Ҳозирги кунда тингловчилар фойдаланиши учун кафедрада ўзбек ва рус тилларида ўқув услубий қўлланмалар тайёрланган. Кафедра ходимлари халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий анжуманларда фаол иштирок eтиб келади. Юздан ортиқ илмий мақолалар, илмий тезислар маҳаллий ва хорижий нашрларда чоп eэтилган.