Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

Кафедра тарихи 1948 йилдан бошланади, уша даврда кафедра «Тиббиётнинг фалсафа муаммоси» деб аталган. 

Турли даврларда мазкур кафедрага бир қатор таниқли олимлар раҳбарлик қилган: С.Н. Бергер (1948-1951), И.Б. Синельников (1951-1953), А.М.Смирнов (1953- 1954), В.Ф.Сорокин (1955-1969), А.И.Лунёва (1969-1970), А.А.Файзиев (1971-1976). 1976 йилда кафедра асосида курс ташкил этилган ва унга доцент И.М.Хайдаров раҳбарлик қилган. 2002 йилдан бошлаб, мазкур курс қайта ташкил қилинди  ва у «Соғлом турмуш тарзи» деб номланди, мазкур кафедрага 2006 йилга қадар  доцент О.М. Агзамова раҳбарлик қилди.

Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилиш даврида нафақат профилактик  балки соғломлаштириш тиббиётини янада ривожлантиришга эҳтиёж пайдо бўлди.

 2006 йилда Валеология фани тиббиёт фанлари реестрига киритилди ва  март ойида ТошВМОИда Валеология кафедраси ташкил этилди ва ушбу кафедрага шу кунга қадар т.ф.д., профессор Иргашев Ш.Б. раҳбарлик қилиб келмоқда. У киши соҳанинг етук олими сифатида нафақат кафедрани ташкил этиш ва фаолиятини ривожлантириш балки, соғломлаштириш тиббиётининг соғлиқни сақлашдаги ўрни ва аҳамиятини янада оширишга ҳисса қўшиб келмоқда.

2023 йил сентябрь ойидан бошлаб кафедрани тиббиёт фанлари номзоди, доцент Файзиева Нозима Нуруллаевна бошқаришни бошлади.