Функционал диагностика кафедраси мудири
т.ф.д., профессор Мухамедова Муяссар Гафуржановна
Мухамедова Муяссар Гафуржановна 2015 йилдан бошлаб ТВМОИ да меҳнат фаолиятини кўрсатмоқда. 2010 й. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитатсия илмий амалий тиббиёт маркази кичик илмий ходим. 2011-2012 йй. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитатсия илмий амалий тиббиёт маркази стажёр тадқиқотчи изланувчи. 2013 й. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитатсия илмий амалий тиббиёт маркази стажёр тадқиқотчи катта илмий ходим изланувчи. 2015-2020 йй. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Кардиология ва геронтология кафедрасининг доценти. 2017-2020 йй. Сурункали юрак етишмовчилиги бор беморларни даволаш режасини янада такомиллаштириш ёш олимлар илмий лойиха рахбари. 2020й-х.в. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Функционал диагностикаси кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
Функционал диагностика кафедраси PHD доценти
Нуралиева Дилафруз Мамадияровна
Нуралиева Д.М. 07.05.1989 йили ишчи оиласида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси Миллий Тикланиш демократик партияси 2010 йилдан аъзоси. 2014 йили Тошкент Тиббиет Академиясини тиббий педагогика факультетини умумий амалиет врачи, педагог мутахасислиги бўйича тамомлаган. 2014-2016 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Кардиология ва геронтология” кафедрасида клиник ординатурада кардиология мутахасислиги бўйича тахсил олиб, ўзини фаол, билими ўткир ва илимга чанқоқлиги намоиш этгани туфайли кафедрага стажер ассистент лавозимига ишга қабул қилинган, 2018-2022 йилгача ассистент лавозимида ишлаган. 2023-ҳв Функционал диагностика кафедрасининг доценти бўлиб ишлаб келмоқда.
Нуралиева Д.М.ўз устида мунтазам ишлаб келади, буни исботи ўлароқ унинг ёш мутахасис бўлганига қарамастан бир қатор илмий мақолаларга муаллиф ва хаммуаллифи бўлгани ва бир неча методик кулланмаларга хаммуалифлиги. 2021 йил “ЮИК ва АГ билан оғриган беморларда мембранага боғлиқ ўзгаришларнинг ўзига хослиги ва уларнинг корректсияси” номли PHD диссертатсияси ишини муофияқатли ҳимоя қилган.
Функционал диагностика кафедраси доценти
PhD., Азизова Фарида Фахритдин қизи
Азизова Фарида Фахритдин қизи 2004 йилдан бошлаб ТВМОИ да меҳнат фаолиятини кўрсатмоқда. 1980й.ТошМИ Госпитал терапия кафедраси клиник ординатори.1981-1998йй Шахар №32 касалхона бўлим мудири, кардиолог. 1998-2004 15-сон клиник касалхона кардиореанимация бўлими шифокори.2004 дан ТошВМОИ “Кардиология ва функционал диагностика “кафедраси ассистенти лавозимида иш фаолиятини давом этди, 2022 йилдан “Функционал диагностика” кафедраси доценти бўлиб ишлаб келмоқда.
Функционал диагностика кафедраси доценти
Куртиева Шадие Асановна
Куртиева Шадие Асановна, 1952 йилда Сирдарё вилоятида хизматчи оиласида туғилган. 1975 йилда Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтини тамомлаган, шу йили болалар инфектсиялари кафедрасида катта лаборант, сўнгра шу кафедрада ассистент лавозимларида ишлаган. 1981-1983 йилларда Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтини клиникаcи, болалар бўлимини бошқарган.
1984-1994 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институти болалар инфектсиялари ва амбулатор тайёргарлик кафедраси ассистенти. 1994-йилдан ТошИУВ “Педиатрия” кафедраси ассистенти, 2003-йилдан шу кафедранинг доценти, 09.02.2008 йилдан ҳозиргача “Функционал диагностика” кафедраси доценти лавозимларида ишлаб келмоқда. Номзодлик диссертатсияси 2002 йилда, докторлик диссертатсияси 2022 йилда ҳимоя қилинган. Фаолияти давомида 70 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. 11 та услубий тавсия, 5 та услубий қўлланма. Ҳозирги вақтда илмий тадқиқот соҳаси она ва бола тизимининг ишлаши ва соғлиғи мезонлари: бошқариш, даволаш, тузатиш. Ўсмирлардаги нейровегетатив бузилишлар ва турли патологиялари бўлган болаларда юрак уриш тезлигининг ўзгарувчанлиги бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Кафедрада илмий ишларга масъулдир.
Аблаева Эмине Бахтияровна
Кафедра ассистенти
Аблаева Эмине Бахтияровна Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида ишчи оиласида туғилган. Миллати - татар. 2014 йилда Анжижон давлат тиббиёт институтининг педиатрия факултетини тамомлаган. Бакалавриатни тамомлаб, Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги оилавий поликлиникада умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлади. 2014-2017 йилларда Анжижон давлат тиббиёт институти госпитал педиатрия кафедрасида болалар кардиологияси ва ревматологияси магистратура босқичида таҳсил олган. 2017-2022 йилларда Фарғона шаҳридаги Марказий кўп тармоқли поликлиникасида кардио-ревматолог шифокори вазифасида ишлаган. 2022-йил декабр ойидан шу кунгача Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “Функционал диагностика” кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Фаолияти давомида бир қанча илмий мақолалар чоп этган. Ҳозирда ПҳД даражасини олиш учун илмий иш устида ишламоқда. Кафедрада тарбиявий ишларга масъулдир.