Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Ғаффоров Сунатулло Амруллоевич

Ғаффоров Сунатулло Амруллоевич
Т.ф.д .профессор, Кафедра мудири

1967 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти таркибида профессор Маликов К.С. рахбарлигида илк бор Стоматология кафедраси ташкил қилинди. Профессор К.С. Маликов ташкил қилинган кафедрага 1996 йилгача рахбарлик қилди. 1976 йилда кафедра негизида мустақил ортопедик, терапевтик ва жаррохлик стоматология кафедралари ташкил этилди.

    1996 йилдан бошлаб ортопедик стоматология кафедраси хўжалик хисобида ишлашни бошлади.

   1998 йилда ортопедик ва терапевтик стоматология кафедраларини қўшилиши натижасида хўжалик хисобидан фаолият кўрсатувчи 2- стоматология кафедраси ташкил этилди.

      1996 йилдан 2007 йилгача кафедра мудири лавозимида дотсент   С.Р. Тилляходжаев,  2007 йилдан 2015 йилгача профессор С.С. Агзамходжаевлар  ишлашди.

       2016 йил январ ойидан  2016 сентябр ойигача кафедрага т.ф.д.,  Ж.А. Ризаев рахбарлик қилди.

      2016 –йил 1-декабрдан  т.ф.д., профессор Гаффоров С.А.  кафедра мудири лавозимини бажариб келди.

     2017 йил сентябрдан стоматология-2 ва болалар стоматологияси ва ортодонтия  кафедраларининг қўшилиши натижасида Стоматология, болалар стоматологияси ва ортондия кафедраси ташкил этилди. Кафедра мудири т.ф.д., профессор Гаффоров С.А.

      Кафедранинг асосий мақсади ва вазифалари врач стоматологлар учун ихтисослаштириш хамда мавзуий малака ошириш тсиклларини ташкил қилиш ва ўтказишдан иборатдир. Кафедрада ўқув- услубий ишларни яхшилаш ҳамда курсантларнинг замонавий стоматологик малумотларни тўлақонли ўзлаштиришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Кафедра ходимлари томонидан охирги йилларда кўплаб ўқув кулланма, услубий ишланма (тавсия)лар тайёрланди ва чоп этилди. Мавзуий тест саволлари базаси яратилган. Ҳозирги кунда кафедра терапевтик, ортопедик стоматология, болалар стоматологияси ва ортодонтия юналишлари бўйича 3000 дан ортик тест саволлари ва вазиятли масалалар, 50 дан ортик ўқув филмлари, 300 дан ортиқ электрон ўқув манбалари базасига эга. Шу билан бирга кафедра ходимлари томонидан кариесология, пародонтология ва гнатология юналишларида илмий изланишлар олиб борилмокда.

        ЎзРССВнинг 05.03.08 даги №8-7.4/113 сонли хати ижросини бажариш мақсадида 2009-2010 ўқув йилидан кафедра қошида «Тиш техниклар малакасини ошириш курслари» ташкил этилди. Хозирда техник булим тўлиқ таъминланган.

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-