Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 28.11.2025
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази анжуманлар залида “Бирламчи тиббий ёрдам: Ривожланиш стратегияси” II Халқаро форуми ўз ишини бошлади. Форумни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова форумнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бирламчи бўғинда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда халқаро тажрибаларни кенг жорий этиш борасида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Э. Баситханова сўнгги йилларда бирламчи тиббий ёрдам тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, оилавий шифокор амалиётини такомиллаштириш, профилактик ёндашувни кучайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва тиббиёт ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Мазкур форум мамлакатимизда бирламчи тиббий хизматни такомиллаштириш, аҳолига сифатли ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро тажрибаларни ўзаро алмашиш мақсадида ташкил этилди. Тадбирда республиканинг турли ҳудудларидан етакчи мутахассислар, шунингдек, қатор хорижий давлатлардан соҳа экспертлари, профессор-ўқитувчилар ва амалиётчи шифокорлар иштирок этмоқда.
Форум доирасида бирламчи бўғинда профилактика, рақамлаштириш жараёнлари, оилавий шифокор амалиёти, замонавий ташхис усуллари ва хизмат сифати каби йўналишларда маъруза ва тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, амалий учрашувлар, илмий мунозаралар ва тажриба алмашиш сессиялари ҳам ташкил этилади.
Мазкур халқаро платформа тизимдаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, янги ғоя ва ташаббусларни жорий этиш, ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.