
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2025-йил 7-май куни тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025-йил 15-октябрдаги 01-28-24567 сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида 2025-йилнинг 17-18-октябр кунлари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан Самарқанд шаҳрида “Соғлиқни сақлаш тизимида профессионал раҳбарларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим трансформацияси” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.