МУСАБАЕВ ЭРКИН ИСАКОВИЧ
1983 йилда «Вирусли гепатит А ва Вларни даволашда цитохром Cнинг клиник ва иммунологик параметрлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1991 йилда «Тиф ва вирусли гепатитда ацетилланиш жараёнлари ва монооксигеназа ферментлар тизимининг клиник-патогенетик аҳамияти» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1995 йилдан профессор унвони берилган. 2024 йилдан ЎзРФА академиги унвони берилган.
Илмий даражаларни бериш бўйича илмий кенгаш аъзоси Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази илмий кенгаш аъзоси Вирусология илмий-тадқиқот институти илмий кенгаши раиси Европа гепатологлар ассоциациясининг аъзоси Ўзбекистон гепатологлар уюшмасини раиси Бир қатор маҳаллий ва хорижий илмий тиббий журналларнинг таҳрир ҳайъати аъзоси. Европа комиссияси, Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (АҚШ, Атланта), Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги, Эмлаш ва иммунопрофилактика Глобал Альянсининг бир қатор халқаро грантлари иштирокчиси ва координатори Европа-Осиё юқумли касалликлар жамияти (Россия) аъзоси. Илмий фаолиятнинг асосий йўналишлари: Ўзбекистонда вирусли гепатитлар, вирусли диарея ва бошқа юқумли касалликларнинг патогенези, даволаш ва молекуляр эпидемиологиясини ўрганиш. Вирусли гепатитлар, ОИВ, COVID-19 ва одам папиллома вируси бўйича бир қанча миллий ва халқаро тадқиқотлар координатори
5 та монография, 300 дан ортиқ мақола, 30 та услубий кўрсатма, 50 дан ортиқ ўқув дастурлари чоп этилган. 18 та тиббиёт фанлари номзоди ва 5 та фан докторларини тайёрлаган.
Унинг раҳбарлигида Республикамизда:
1. Ўзбекистонда илк бор Вирусология илмий-тадқиқот институтида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва олиб кирилаётган ташхисот диагностикумларининг сифатини назорат қилувчи Референс лаборатория ташкил этилди.
2. Ўзбекистон Республикаси учун долзарб бўлган вирусларни (В, C, D гепатит вируслари, ОИВ) аниқлаш бўйича ПЗР усули жорий этилди, бу эса вирусли инфекцияларни ўз вақтида ва самарали ташхислаш ва даволаш имконини берди.
3. Қрим-Конго геморрагик иситмасини Рибаверин дори воситаси ёрдамида даволашнинг қўшимча усули ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
4. Вирусли диареянинг этиологик тузилиши, шу жумладан, ротавирус инфекцияси эпидемиологияси ва ушбу инфекция билан касалланиш ўрганилди.
5. Сурункали HBV, HCV ва HDV инфекцияларида фиброз ва бирламчи жигар саратони ривожланишида микроРНКларнинг патогенетик ва ташхисий роли ўрганилди.
6. Ўзбекистонда илк бор парвовирус В19 инфекциясининг клиник-лаборатор жихатлари ўрганилди.
7. Сурункали вирусли гепатит билан боғлиқ ГЦК да PIVKA II усулининг сезгирлиги ва спецификлиги ўрганилди.
8. Касалликларни таҳлил қилиш маркази жамғармаси (CDAF, АҚШ) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда гепатитни элиминация қилиш бўйича (Uzbekistan Hepatitis Elimination Program (UHEP) тажриба-синов ишлари олиб борилди.