Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Убайдуллаев Абдулла Муҳаррамович

Убайдуллаев Абдулла Муҳаррамович
Tиббиёт фанлари доктори, профессор, Академик
Телефон:
ФАКС:
E-MAIL: info@tipme.uz

УБАЙДУЛЛАЕВ АБДУЛЛА МУҲАРРАМОВИЧ

 

A.M.Убайдуллаев тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси академиги, шунингдек, Европа Респиратор жамияти фахрий аъзоси (Париж), Халқаро сил ва ўпка касалликларига қарши кураш иттифоқи аъзоси (Париж), Нью-Йорк фанлар академияси академиги, “Интер-астма Россия –МДХ жамияти” бошқарув аъзоси (Москва), Россия фанлари академияси доктори (Москва), Ўзбекистон пулмонологлар жамияти раиси (Тошкент), Марказий Осиё пулмонологлар Ассоциацияси Вице-Президенти (Ташкент), Евро Осиё пулмонологлар Ассоциацияси  Элект-Президенти.

Узоқ йиллар Убайдуллаев Абдулла Мухаррамович – Марказий Осиёда машхур интернист олим, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Фтизиатрия ва пулмонология илмий текшириш институти директори, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Тошкент врачлар малакасини ошириш институти) пулмонология ва клиник аллергология кафедраси мудири, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги бош пулмонологи бўлиб ишлаганлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими.

1934-йилда туғилган. 1958-йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1956-1958-йилларда Тошкент 1-шахар клиник касалхонасида фельдшер, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти терапия кафедрасида 1958-1960-йилларда ординатор, 1961-1963-йилларда аспирант, 1964-1967-йилларда ассистент, 1967-1968-йилларда дотцент лавозимларида фаолият юритган. 1965-йилда номзодлик диссертациясини, 1974-йилда Москвада докторлик диссертациясини ёқлаган. 1978-йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида клиник пульмонология кафедрасини Собиқ иттифоқда биринчилардан бўлиб ташкил этган.

1979-йилда профессор унвонига эга бўлган ва бу кафедрани 2014-йилгача бошқарган. 11 йил мобайнида (1975-1986-йиллар) ТошВМОИда терапия факультети декани, кейинчалик даволаш иши бўйича проректор лавозимларида ишлаган.

1986 йилда Сил ксалликлари илмий текшириш институтига директор этиб тайинланди. Институтда унинг рахбарлигида илмий ва амалий ишлар кўлами кенгайтирилди ва пулмонология фанини ривожлантириш бўйича илмий ишларга асос солинди. У яратган пулмонологлар мактаби ўпканинг носпецифик касалликлари эпидемиологияси ва генетик жихатлари хусусида ишлаб, ўпка касалликларини олдини олиш ва даволаш бўйича катта ишлар қилинмоқда.

А.Убайдуллаев таклифига биноан “Сил касаллиги илмий текшириш институти” 1989 йилдан бошлаб “Фтизиатрия ва пулмонология илмий текшириш институти” деб аталди.

2014 йилдан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Тошкент врачлар малакасини ошириш институти) пулмонология ва клиник аллергология кафедраси профессори.

А.Убайдуллаев Республикамизда бронх-ўпка касалликлари ўз вақтида аниқлаш, ирсиятнинг таъсири, даволаш, унинг келиб чиқишида экологик ўзгаришлар таъсирини ўрганди. Бу вақт орасида Республикамизда 6000 дан ортиқ пулмонологлар ва умумий амалиёт врачларини малакасини оширишда фаол қатнашиб келмоқда. Унинг рахбарлигида  25 та докторлик ва 39 та номзодлик дисертациялари ёқланган.

А.Убайдуллаев  25 нафар тиббиёт фанлари  докторлари ва 39 нафар фан номзодларини етиштириб, Ўзбекистонда эътиборли пулмонологлар мактабини яратган. Хозирги кунда олимнинг шогирдлари Ўзбекистон, Россия ва Марказий Осиёнинг бошқа республикаларида, хамда Америка Қўшма Штатларида илмий равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қилиб келмоқда. А.Убайдуллаев 700 дан ортиқ илмий мақолалар, улардан 100дан ортиғи чет мамлакатларда, 20 та монография, 5 ихтиро, 30 дан ортиқ врачлар учун методик қўлланмаларчоп этилган. Унинг ташаббуси билан собиқ иттифоқда биринчилардан бўлиб 1978 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти таркибида Пулмонология ва клиник аллергология кафедраси ва Республика пулмонология хизмат ташкил этилган.

А.Убайдуллаев ихтисоси ва илмий-амалий қизиқишлари жихатидан 40дан ортиқ халқаро конгресс, конференция ва съездларда минтақавий ташкилотлар билан хам алоқаларни мустахкамлашга интилувчи  Европа (Бухарест, Будапешт, Лондон, Париж, Барселона, Берлин, Инсбург,Ницца, Брюсель, Вена, Женева, Глазго ва бошқалар), Осиё мамлакатларидаги (Дехли, Бомбей, Истамбул, Анталия), АҚШ (Нью-Йорк, Вашингтон, Чикаго), Россия (Москва, Санкт-Петербург, деярли хамма собиқ Иттифоқ республикалари пойтахтларида) ва бошқа мамлакатлардаги йирик анжуманларда қатнашган кезларида Ўзбекистондаги фтизиатрия ва пулмонология илмининг қўлга киритган ютуқларини изчиллик билан ёритиб берувчи ватанпарвар олимдир.

Олий инсоний хислатли олимнинг кўп қиррали бутун умри фанга ва халққа бағишланган хизмат мезонидир.

Бугунги кунда Абдулла Мухаррамовичнинг шогирдлари ва издошлари мамлакатимизнинг турли тармоқ ва сохаларида, шунингдек хорижий мамлакатларда муваффақиятли ишлаб, унинг ишларини давом эттириб келмоқдалар.

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-