Фтизиатрия кафедраси 1947 йилда 2-Шахар силга қарши диспансер базасида ташкил қилинган. Кафедранинг дастлабки илк мудири, тиббиёт фанлари номзоди, доцент М.Б.Айзенберг уни 1952 йилгача бошқаради. Кейинчалик кафедрага Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, Республикада хизмат кўрсатган Фан ва техника арбоби, профессор Шокир Алимович Алимов 1952 - 1976 йилларда раҳбарлик қилади.
1953 йилда кафедра базаси Ўзбекистон сил илмий текшириш институтига ўтказилган. Шокир Алимович Алимов раҳбарлик даврларида Республикамизда жуда кўп фтизиатрия соҳасининг олимлари ҳамда етук мутахассислари етишиб чиқди. У киши нафақат фтизиатрия кафедрасини балки Фтизиатрия илмий текшириш институтини бошқариш билан баробарида Республикамизда силга қарши тадбирларни йўлга қўйишда катта хизмат кўрсатди.
1976-1978 йилларда тиббиёт фанлари номзоди доцент Ахрорходжаев А.А., сўнг 1978-1999 йилларда тиббиёт фанлари доктори, профессор Каланходжаев Абдунаби Алаутдинходжаевич бошқардилар.
1961 йилда «Болалар сили ва суяк-бўғим сили курси» кафедраси ташкил қилиниб унга профессор Саид-Ахмедов Анвар Ахрорович 1983 йилгача бошчилик қилади. Суяк-бўғимлар сили курси 1961-1976 йилларда доцент С.Л.Фирер раҳбарлигида фаолият кўрсатди.
1983-1992 йилларда «Болалар сили ва суяк-бўғим сили курси» кафедрасини профессор Махаматов Қобул Махаматович бошқарди.
1992 йилда кафедралар ягона «Фтизиатрия» кафедраси қилиб бирлаштирилади. 1999 -2023 йилларда тиббиёт фанлари доктори Мухторов Давронбек Зухурович бошқарган.
2024 йилдан бошлаб кафедрага тиббиёт фанлари фалсафа доктори, доцент Алиджанов Сарвар Кашипович раҳбарлик қилиб келмоқда