Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра янгиликлари

2023 йил сентябр ойидан бошлаб, пульмонология кафедраси фтизиатрия кафедраси билан бирлашди ва кафедра “Пульмонология ва фтизиатрия кафедраси клиник аллергология курси билан” деб номланди ва кафедра мудири этиб т.ф.д.,  доц. Н.Н. Убайдуллаева тайинланди.

Кафера 2022 йилдан бошлаб астма касалликларини ташҳислашда ва даволашда замонавий методика сифатиа, янги уқитиш дастурини тадбиқ қилган ҳолда Европа институти мутахасиси иштирокида 200 ортиқ пульмонолог аллерголог ва бошқа бир қатор мутахасисларни малакасини ошириб келмоқда.

Кафедра ассистенти Г.Т. Ташметованинг “Ўпканинг сурункали обструктив касаллигини ривожланиш эхтимоллигида иммунжавоб  биомаркерларининг патогенетик боғлиқлиги ва даволашга ёндошувни оптималлаштириш” DSc диссертация ишини тугатиш арафасида, семинарга таёргарилик бошланган. 

Убайдуллаева Н.Н. илмий рахбарлиги остида 1 та докторлик ва иккита кандидатлик илмий иш ҳимояга тайёрланмоқда ва 2024 йил якунланиши режалаштирилган.

Кафедра ходимлари томонидан 2024 йилда иккита “Ёшларда нафас олиш тизимининг ҳолатига хавф омилларининг башоратли таъсири ва олдини олиш усулларини оптималлаштириш” ва “Оптимизация подходов ранней дианостик и профилактика прогрессирования хронической обструтивной болезни легких среди насления крупного промышленного центра” номли  монографиялар  чоп этилди.

2024 йил 20 мартда пульмонология кафедраси асосчиси академик А.М. Убайдуллаевни 90 ёшга тўлиши муносабати билан Тиббиёт ходимларини малакасини ошириш маркази анжуманлар залида марказ ходмлари,  тингловчилари ва санат ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

2024 йил 12 июн куни Тошкент шахридаги” City Palace Hotel”, мехмонхонасида “Ўзбекистон пулмонологияси келиб чиқиши, босқичлари ва ютуқлари” номли Республика илмий амалий конференция халқаро конференция ўтказилди. Конференцияда 8 чет эл ва 300 ортиқ Республикамиз тиббий ходимлари иштирок этишди.