Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги 5590-сон қарорига асосан “Клиник аллергология” курси ташкил этилди ва кафедра номи “Пульмонология Клиник аллергология курси билан” деб ўзгартирилди. Профессор Разикова Илмира Садуллаевна курс раҳбари лавозимига тайинланди. Aллергология курсининг клиник базаси Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказида жойлашган. 2019 ва 2022 йиллар оралиғида Курс ходимлари томонидан ишлаб чиқилган: "AЛЛЕРГОЛОГИЯ ВA ИММУНОЛОГИЯ" ихтисослиги бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим дастури ва терапевтик профилнинг барча мутахассисликлари шифокорлари учун "КЛИНИК AЛЛЕРГОЛОГИЯ" муаммолари бўйича 14 та тематик такомиллаштириш дастурлари. 2022 йилдан бошлаб курс бўйича “Aллергология ва иммунология” мутахассислиги бўйича клиник ординатура тикланди. Кафедра ходимлари педагогик фаолият билан бир қаторда “Молекуляр-генетик диагностика, респиратор аллергиянинг ерта ривожланиши ва клиник кечишини башорат қилиш учун маркерлар панелини яратиш” муаммоси юзасидан тиббий фаолият ва илмий изланишлар олиб бормоқда. Кафедра ходимлари халқаро, республика конгресс ва конференцияларида фаол иштирок етиб, маърузалар билан қатнашиб, илмий ютуқларини намойиш етиб келмоқдалар. Курснинг клиник базасини жиҳозлаш клиник ординаторлар ва тингловчиларга аллергологияни oптимал ўзлаштиришга имкон беради. Курс компютер лабораторияси, кенг синф хоналари ва multimedia ускуналари билан жиҳозланган маърузалар зали билан жиҳозланган.

Курснинг асбоб ускуналар билан таъминланганлиги тингловчилар ва клиник ординаторлар ўқув жараёнини мукаммал ўрганиш учун йўналтирилган. Курснинг клиник базалсида амалий машғулотлар учун алохида хоналар, кутубхона ва маъруза заллари мавжуд, булар хаммаси албатта курсантлар ва курс ходимлари учун ўқув жараёнини оптималлаштириш имконини беради. Бундан ташқари, синф хоналарининг жиҳозланиши on line конференциялар ва маслаҳатлашувлар пайтида ҳамкасблар билан конференция чақирувларида масофадан мулоқот қилиш имконини беради. Ҳар бир маъруза ва амалий дарс узлуксиз дипломдан кейинги таълим шароитида янги замонавий тиббий билимларни ўзлаштиришнинг муҳим шарти сифатида видеоматериаллар билан жиҳозланган. Ўрганилган материални яхшироқ ўзлаштириши учун марказ клиникаси бўлимларида беморларни клиник таҳлил қилиш билан профессор-ўқитувчилар томонидан маслахатлар тизимли равишда ўтказилади. Аллергология курси ходимлари илмий-тадқиқот ишларини фаол олиб бормоқдалар