Илк маротаба 1967 йили Тошкент Врачлар Малакасини ошириш Институтида врач-стоматологларни дипломдан кейинги тайёрлаш учун Стоматология кафедраси ташкил қилинган. Кафедрани доцент К.С.Маликов бошқарган. Шундан сўнг ушбу кафедрадан Жаррохлик стоматологияси (доц.Худояров И.А.), Терапевтик стоматология (доц.Мамедова Ф.М.), кейинчалик Болалар стоматологияси (доц.Шамсиев Х.Н.) ажралиб чиққан.
1985 йил декабрь ойида ТВМОИда Тошкент шахрида ишлайдиган врач-стоматологлар малакасини ошириш учун стоматология кафедраси ташкил қилинди. Кафедра ўша вақтдаги 2-чи сон стоматология поликлиникасида жойлашган. Кафедрага доц.Гафурова Дилорам Фаёзовна мудирлик қилган.
Доц.Гафурова Д.Ф. кафедрани ташкил қилишда катта ҳисса қўшган ва терапевтик стоматология бўлимини, жумладан физиотерапия сохасини стоматологияда қўллаш бўлимини ўқитишда жонбозлик қилган.
1987 йилдан 2009 йилгача кафедрада доцент Худойбердиев Гайрат Игамбердиевич мудирлик қилиб, кафедра базаларини ташкил қилишда ва янги замонавий асбоб ускуналар билан жихозлашда катта ишлар олиб борилган.
Доц. Худойбердиев Г.И. бошчилигида терапевтик стоматология ва ортопедик стоматология бўлимлари бўйича малака ошириш учун мўлжалланган Стоматология – 1 кафедраси ташкил килинган.
Ўзбекистон Республикаси ССВ нинг 1989 йил 25 январда 62-сонли буйруғига асосан дипломдан кейинги тайёргарликни яхшилаш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти врач-стоматологларини малакасини ошириш учун Мирзо Улуғбек тумандаги 1-Стоматология поликлиникаси ва Юнусобод туманида жойлашган 5-Стоматология поликлиникасини кафедра базалари этиб тайинланди. 2009 йилдан 2022 йилгача кафедрани профессор Алимов Алишер Содиқович бошқариб келган.
Шу йиллар давомида кафедранинг кадрлар салоҳияти хам малака ошириш самарадорлигини яхшилаш учун кафедрада тажрибали педагог ва клиницистлар: профессор т.ф.д. Алимов А.С., профессор т.ф.д. Жуматов У.Ж., доцент т.ф.н. Муминова Г.Г., ассистентлар: т.ф.н. Бекметов З.М., Мирзабаева С.С., Шамсиев Ф.Х., Осипова В.В., Фаттахов Ш., Азизов А.М., Абдуюсупова К.М. каби ходимлар меҳнат килишган.
2022 йилдан буён 1 Стоматология кафедрасини т.ф.д. , проф. Хайдаров Артур Михайлович бошқариб келмоқда.
Кафедрада умумий стоматология, терапевтик стоматология, ортопедик стоматология фанлари бўйича умумий малака ошириш, мавзувий малака ошириш, ихтисослаштириш цикллари, қайта тайёрлаш, имплантология цикли, хамда клиник ординатурада врач стоматологлар касбий малакаларини янгилаб, такомиллаштириб келмоқдалар.
Уларга кафедранинг малакали ва олий тоифали педагоглари машғулотларни олиб бормоқдалар: т.ф.н, доцент Алиева Муаттар Абдулхаевна, ассистентлар: PhD Каршиев Шавкат Гафурович, Шамсиев Фахриддин Хамидуллаевич, Абдуюсупова Камола Мирвалиевна, Аляви Муфассал Насирхановна.
Кафедра ўқув ишлаб чикариш жараёни меърий ўқув дастурлари ва ҳужжатлари асосида олиб борилади. Шунингдек, кафедра ўқитувчилари ўқув базаларида даволаш – консультация ишларини тингловчилар билан биргаликда олиб борадилар. Кафедра Республика бўйича оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари бор беморлар учун консультатив марказ ҳисобланади.
Хозирги вақтгача илмий йуналиш бўйича кафедрада 8-та номзодлик, 1-та докторлик диссертацияси ҳимоя қилинган, 2-та мустақил изланувчи илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Хозирги вақтгача кафедра ходимлари томонидан 300 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган, 4-та патент олинган ва 20 дан ортик рационализаторлик таклифлари киритилган. Ўз илмий изланишлари натижаларини ходимлар доимий равишда Республика ва Халкаро анжуманларда тақдим этиб келмоқдалар.