Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра янгиликлари

2023 йил сентябр ойидан 2024 йил июн ойигача курс раҳбари Наргиза Обиджоновна Эргашева ва курс ассистенти Обиджон Рахимжанович Эргашев Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида 1440 кредит «Academik Medical English» бирламчи ихтисослик курсини тамомладилар.

2024 йил март ойида курс раҳбари Наргиза Обиджоновна Эргашева ва курс ассистенти Холмурод Аманович Дадаев Тошкент фармацевтика институтида ўтказилган «Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар» илмий-амалий конференцияда тезис ва маъруза билан иштирок этдилар.

2024 йил апрел ойида курс ассистенти Обиджон Рахимжанович Эргашев Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида 288 соатга мўлжалланган курсда таълим олди.

2024 йил октябр ойида курс раҳбари Наргиза Обиджоновна Эргашева ва курс ассистенти Холмурод Аманович Дадаев Самарқанд давлат тиббиёт университетида ўтказилган «Абу Али ибн Сино (Авиценна) – тиббиёт жавохири» илмий-амалий конференцияда тезис ва маъруза билан иштирок этди.

2024 йил ноябр ойида курс раҳбари Наргиза Обиджоновна Эргашева Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, ҳамда Haian hospital of traditional Chinese medicine ҳамкорлигида 72 кредит «Анъанавий Хитой тиббиёт терапияси» курсини тугатди.

2024 йил декабр ойида курс раҳбари Наргиза Обиджоновна Эргашева Санся Чунцин тиббиёт коллежида 144 кредит «Анъанавий Хитой тиббиёти» курсини тугатди ва маъруза билан иштирок этди.

2021-2024 йиллар ичида Халқ табобати курсида 1 та DSc ва 2 та PhD тайёрланиб ҳимояга олиб чиқилди ва диплом берилди.

2024 йил Халқ табобати курсига клиник ординатурага қабул қилиш учун квота ажратилди.