ТХКМРМ Эпидемиология кафедраси (собиқ ТошВМОИ) 1932 йилда ташкил топган.
Кафедрани бошқарганлар:
1932 йилдан 1950 йилгача – профессор Греков А.Д.
1950 йилдан 1952 йилгача – профессор Гильдин С.Р.
1952 йилдан 1957 йилгача – профессор Греков А.Д.
1958 йилдан 1960 йилгача – профессор Баданов М.И.
1960 йилдан 1977 йилгача – доцент Подгорнова П.Г.
1977 йилдан 2005 йилгача – доцент Бахрамова Р.А.
2005 йилдан 2011 йилгача – профессор Ниязматов Б.И.
2011 йилдан 2017 йилгача – т.ф.н. Саидалиев С.С.
2017 йилдан ҳозирга қадар – профессор Искандарова Г.Т.
Профессор-ўқитувчилар таркиби:
1. Искандарова Гулноза Тулкиновна – т.ф.д., профессор, кафедра мудири
2. Рахманова Жамила Амановна – т.ф.д., кафедра доценти
3. Неъматов Аминжон Сабдарович – т.ф.д., кафедра профессори
4. Зоирова Нигора Тахировна – кафедра катта ўқитувчиси
8. Фармонова Махфуза Фатуллоевна – хона мудири
Кафедранинг ривожига Дивеева Ф.Х., Соколова И.С., Лебедева Н.П., Буракова Е.Ф., Ярмухамедов М.A., Хакимов М.M. каби мутахассислар салмоқли ҳисса қўшдилар. Кафедрада 12 нафар тиббиёт фанлари номзоди ва 6 нафар тиббиёт фанлари доктори тайёрланди. Айни пайтда кафедрада 2 та докторлик ва 5 та кандидатлик диссертация ишлари олиб борилмоқда. Кафедра ходимлари томонидан 800 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилган. Кафедранинг илмий йўналиши "Иммунопрофилактика воситалари билан назорат қилинадиган инфекцияларга қарши курашда эпидемияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш".
Ютуқлар ва ҳамкорлик. Эпидемиология кафедраси профессор - ўқитувчилари Жанубий Кореянинг Ёнсей университети (Сеул) ва Корея Республикасининг халқаро ҳамкорлик агентлиги – КОICА нинг эпидемиолог профессорлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Муваффақиятли ҳамкорлик натижасида умумий малака ошириш ва бирламчи ихтисослаштириш бўйича ўзбек-корейс қўшма ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ва қўшма цикллар ўтказилмоқда. ЖССТ, CDC, UNICEF, KOICA, KOFIH, GIZ каби халқаро ташкилотлар кафедранинг таълим фаолиятидаги доимий ҳамкорлари ҳисобланади.