Институт Илмий кенгашининг 2004 йил март ойида қабул қилинган қарори билан "Нейрореабилитация ва рефлексотерапия" кафедраси ташкил этилди, кафедра мудири этиб тиббиёт фанлари доктори, профессор Э.M.Мирджураев тайинланди.
2006 йилда. кафедра кенгайтирилди ва "Шарқ табобати курси билан асаб касалликлари" кафедраси сифатида ташкил этилди. Кафедрада 1 нафар профессор, 3 нафар доцент ва 4 нафар ассистент ишлаган.
2021 йилдан бошлаб кафедрани мустақил "Нейрореабилитация" кафедрасига ва "Халқ табобати" курсига айлантирилди.
Бу даврда кафедра компютер-офис техникаси ва диагностика жиҳозлари билан таъминланди, неврология, функционал диагностика усуллари
Кафедра ходимлари томонидан 9 монография, 60 та услубий кўлланма тайёрланди, 275 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп этилди.
"Нейрореабилитация" кафедраси Тошкент шаҳридаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонасининг 2 та неврология бўлими (60 ўрин) ва Ногиронларни реабилитация қилиш миллий маркази (50 та нейрореабилитация ўринли), шунингдек, "Нейроҳелп" клиник базаларида жойлашган.