1981 йилда кафедра 2-педиатрия кафедраси номи билан ТошВМОИ қошида ташкил этилган бўлиб, кафедра мудири этиб доцент Ш.С.Сайдиганиев тайинланганлар.
Кафедра қошида 1984 йилда “Бемор ва соғлом болаларни овқатлантириш” курси ташкил этилган. Унга доцент Ш.Ш.Шомухамедов рахбарлик қилган ва кафедра номи “2-педиатрия бемор ва соғлом болаларни овқатлантириш курси билан” деб номланган .
1985 йили Тошкент шахри ва вилояти педиатрларининг малакасини ошириш учун 4-педиатрия кафедраси ташкил қилинди, кафедрага профессор А.Т.Султанов мудирлик қилганлар.
1992 йилда иккала кафедра бирлаштирилиб, “Педиатрия ва болалар овқатланиши” кафедраси деб номланди ва А.Т.Султанов 1992 йилдан 2017 йилгача кафедра мудирлиги , 2020 йилгача ушбу кафедрада профессор бўлиб ишлаб келганлар.
Турли йилларда кафедрада қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатишган : доцентлар Китаин В.А., Ахмедова И.М., Алиева М., Ниязов Д.М., Кодиров А.Ю., ассистентлар Манунцева Э.А., Курбонов Ю.К, Набиева С.А., Насаль М.В., Каримова С.Ш., Рожкова С.Н.