Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра янгиликлари

Проф.Шамансуров номли болалар неврологияси кафедрасининг йўналиши: “Болаларда инсультология муаммолари: инсультларнинг патогенези, клиник кўринишлари, реабилитацияси ва давоси”

Ўқув жараёнида амалий машғулотлар ўтказиш учун қуйидаги ўқув базалари жалб этилган:1Шаҳар болалар клиник шифохонаси, Республика “Она ва бола”скрининг маркази, У.К. Курбанов номли болалар психоневрологик шифохонасидир.

Болалар неврологияси кафедрасида ҳар йили 20 га яқин клиник ординаторлар тайёрланади. Бирламчи ихтисослаштириш циклларида бошқа соҳа шифокорлари болалар неврологияси ихтисослигига ўқитилади. Клиник физиология мавзусида мунтазам цикллар ташкиллаштирилади. Охирги 5 йил давомида 1637 курсант ўқитилган бўлиб, шулардан 570  таси ихтисослаштириш бўйича.  Бундан ташқари шу йиллар мобайнида 106 та клиник ординатор тайёрланган. Тайёрланган мутахассислар Республикада ва хорижий давлатларда  меҳнат қиляптилар. Кафедра томонидан Республика Болалар неврологлари Ассоциацияси тузилган бўлиб, Ассоциация  амалиётда фаолият кўрсатувчи шифокорларга амалий,услубий ёрдам кўрсатади.

 

 

Кафедранинг илмий салоҳияти баланд, унда 1 та профессор, 3 та фан доктори, 6 та т.ф.н., фаолият юритадилар. Кафедра ходимлари мунтазам ўз малакаларини ошириш устида тинмай изланадилар ва Республикада ва хорижий давлатларда  ўз малакаларини оширадилар.

Муаллимлар юртимизда ва хорижда ўтказиладиган илмий анжуманларда фаол иштирок этиб келадилар ва ўзлари ҳам илмий анжуманлар ташкиллаштирадилар. Хусусан, 2023 йилнинг 6-7 октябрь кунлари хорижий ҳамкорликда болалар неврологиясининг долзарб масалалари мавзусида илмий амалий конференция уюштирилди.

Болалар неврологияси кафедраси Россия дипломдан кейинги таълим Академияси (проф.Зыков В.П.); Н.И.Пирогов номли Россия миллий илмий текшириш тиббий  университети, акдемик Л.О.Бадалян номли “Неврология, нейрохирургия ва тиббий генетика” кафедраси мудири,профессор  Заваденко Н. Н. “Болалар неврологияси ва эпилепсияси” маркази илмий раҳбари,профессор Мухин К.Ю. ва бошқ. билан хамкорлик алоқаларини ўрнатган.

 

 

 

Проф.Шамансуров Ш.Ш. ва кафедра ходимлари хорижда ва Республика миқёсидаги илмий амалий анжуманларда  маърузалар билан иштирок этадилар:

 

 

2024 й. Жанубий Африкада ўтказилган 18-болалар неврологлари конгресси

 

 

Кафедра ходимлари вилоятларга санитар авиация тармоғи орқали маслаҳат ёрдами кўрсатадилар,шунингдек, Болалар мурувват уйларида кўриклар ва Болалар Миллий марказида  маслаҳат ёрдами ўтказадилар.

 

 

 

Кафедрада тиббий генетикларни тайерлаш бўйича  ихтисослаштириш ва ММО цикллари ўтказилади.    

Кафедрада маърифат ва маънавият ишларига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.