ЮНИСЕФ ташкилоти билан хамкорликда «Бирламчи бўғинда оналар ва болалар билан ишлашда патронаж ҳамширалар фаолиятини ташкил этишнинг универсал-прогрессив моделини жорий этиш” мавзусида Республика миқёсида семинар ташкил этилди.
Мактабгача таълим вазирлиги билан хамкорликда “Мактабгача таълим муассасаларида тиббий ёрдамни ташкил этиш” йўналишида платформа яратилди. 2021 йил сентябрь - декабрь ойларида мактабгача таълим муассасалари ҳамширалари учун семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЮНИСЕФ ташкилоти билан хамкорликда 2022 йил октябрь-ноябрь ойларида семинар ташкил этилди. Унда “Беббо” мобил иловаси “Соғлом бола –паспорти” мавзуда Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятидан аҳоли ўртасида 5 ёшгача болалари бўлган аҳолини “Беббо” мобил иловасидан фойдаланишга ўргатиш бўйича тренерлар тайёрланди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташкилоти билан хамкорликда “Аҳоли орасида эмлашни жорий этишда шахслараро мулоқотнинг аҳамияти” мавзусида 2023 йил 11 мартда семинар ташкил этилди. Унда ўрта тиббиёт ходимлари, жумладан бош ва катта ҳамширалар, шунингдек иммунолог ва эпидемиолог шифокорлар қатнашди.
Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаси халқаро маслахатчилари иштирокида реабилитация масалаларини ривожлантириш сохасида тажриба алмашиш, шу йўналишда мутахассисларни тайёрлаш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.
2023 йилнинг 30 майидан 1 июнига қадар Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти GIZ кўмагида “Марказий Осиё мамлакатларида ҳамширалик ва акушерлик ишини ташкил этишда янги ёндашувлар” мавзусида Ўзбекистонда халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда 100 ортиқ иштирокчилар, жумладан, ЖССТ Европа минтақавий бюросининг ҳамширалик ва акушерлик иши сиёсати бўйича маслахатчиси хамда қуйидаги мамлакатлардан онлай ва офлайн тарзда ҳамширалик ва акушерлик иши бўйича хорижий мутахассислар иштирок этди: Польша, Руминия, Литва, Латвия, Финляндия, Великобритания, Ирландия, Израиль, Португалия, Испания, Швеция ва Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон мутахассислари, шунингдек ушбу анжуманда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти, тиббиёт таълими ва тиббиёт муассасалари вакиллари, худудий соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳамширалик ва акушерлик иши бўйича бош мутахассислари, амалиёт ҳамширалари ва бошқа ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.
Анжуманда Европа минтақасида бирламчи тизим даражасида ҳамширалик ва акушерлик ишини ташкил этиш, паллеатив ёрдам ва реабилитация масалалари, Марказий Осиё мамлакатларида ҳамширалик ва акушерлик таълими ва амалиётини ривожлантириш истиқболлари, илмий тадқиқотлар хамда 2021-2025 йилларга мўлжалланган ҳамширалик ва акушерлик ишининг глобал стратегик йўналишлари пленар ва секцион йиғилишларда мухокама қилинди. Мазкур йиғилиш юқори савияда ўтказилди, йиғилишда кафедра ўқитувчилари маърузалар билан иштирок этдилар хамда ташкилотчи сифатида қатнашдилар.