Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 4 апрелдаги “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 174-сонли қарорига асосан, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб, олий ҳамширалик иши мутахассисларни малакасини ошириш максадида “Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари” кафедраси ташкил этилди.  Кафедрага тиббиёт фанлари номзоди, доцент Р.К.Салиходжаева 2017 йилдан шу кунга қадар рахбарлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунда кафедра ходимлари томонидан 100 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган, ўқув услубий, амалий қўллпанма ва тавсияномалар ишлаб чиқилган. ЖССТ, YUNISEF, GIZ каби халқаро ташкилотлар қўшма таълим фаолиятида кафедранинг доимий хамкори ҳисобланади.