Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-июлдаги “Корея экспорт-импорт банки билан ҳамкорликда “Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-252-сон қарори хамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 4 январдаги “Тиббиёт ходимларининг етказиб бериладиган тиббий асбоб-ускуналар ҳамда замонавий технологиялар ва ахборот техника воситаларидан фойдаланиш бўйича ўқитиш тўғрисида”ги 03-38/369-сонли кўрсатма хати ижроси таъминлаш мақсадида, кафедра томонидан 36 ва 144 кредитга мўлжалланган “Тиббий асбоб-ускуналар билан ишлаш асослари” мавзусида ўқув дастур ишлаб чиқилиб, ўқув цикллари ташкил этилмоқда.
Мазкур ўқув циклда Республика миқёсида даволаш муассасаларида асбоб-ускуналар билан ишлайдиган мутахассислар, шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари қатнашмоқда.
Циклда кафедра ўқитувчилари билан бир қаторда хорижий мутахассислар ҳам амалий дарсларни олиб бормоқда, жумладан Россия, Белоруссия.
В.Вохидов номидаги Республика Ихтисослашкан хирургия Маркази
«CHIRANA ASIA» MCHJ QK
«TCMT» MCHJ QK
Тиббиёт техникаларига хизмат кўрсатиш ўқув ишлаб чиқариш маркази