Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Камилов Холиджон Махамаджанович

Камилов Холиджон Махамаджанович
Т.ф.д .профессор, Кафедра мудири.
Телефон:
ФАКС:

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

ОФТАЛЬМОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ

Кафедра 1934 йилда ташкил этилган.

 

КОМИЛОВ ХОЛИДЖОН МАХАМАДЖАНОВИЧ

Ўзбекистон Қахрамони, тиббиёт фанлари доктори, профессор, офтальмология кафедрасининг мудири.

1968 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини битирган. 1988 йилдан ҳозирги кунгача Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази офтальмология кафедрасининг мудири лавозимида ишлаб келаяпти. Офтальмологияда долзарб бўлган нейроофтальмология, кўз микрохирургияси ва бошқа илмий йўналишларнинг ривожланишига катта хисса қўшиб келаяпти. Бевосита иштироки ва рахбарлиги остида кўрув аъзолари турли касалликларининг диагностикаси, консерватив ва микрохирургик усуллар билан даволашда янги, замонавий илмий-техник комплекслар ва дори-дармонлар амалиётга татбиқ этилаяпти.

Тажрибали врач ва офтальмохирург. 740 дан ортиқ илмий ишлар, шулардан 8 та монография, 10 та муаллифлик гувохномаси, 10 та патент ва 38 та услубий қўлланмалар муаллифи. Профессор Х.М.Комилов бошчилигида 7 тиббиёт фанлари доктори ва 39 тиббиёт фанлари номзодлари ва PhD тайёрланган. Х.М.Комилов мунтазам равишда ўз маҳоратини ошириб бораяпти. Президент администрацияси қошидаги тиббий-санитария бирлашмаларида даволаш-маслаҳат ишлари бўйича маъсул. У бошчилигидаги офтальмология кафедраси Республикамизнинг барча шифокор-офтальмологлари учун малака ошириш маскани бўлиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги Илмий-тиббиёт Кенгаш аъзоси. Республика офтальмологлари илмий жамиятининг Раиси, ТХКМРМ олимлар ва жаррохлик факультети кенгашлари, илмий ва муаммолар кенгашларининг аъзоси.

Шунингдек Россия Федерацияси Тиббий-техник фанлар академиясининг академиги, Қирғизистон Республикаси Айтматов академиясининг фахрий академиги ҳисобланади.

2006 йил халқ фаровонлиги ва соғлиғини сақлаш йўлида қилган хизматлари учун Х.М.Комилов «Мехнат Шухрати» ордени ва 2012 йилда «Ўзбекистон Қахрамони» деган юксак унвон, «Олтин Юлдуз» медали билан, 2023 йилда биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мукофотланди.

 

ҚОСИМОВА МУНИРАХОН СОДИҚЖОНОВНА

Тиббиёт фанлари доктори, профессор. ТХКМРМ ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.

1990 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини, 1998 йилда давлат тилшунослик университетини битирган. У Тошкент врачлар малакасини ошириш институти офтальмология кафедрасида 1990-1995 йиллар клиник ординатурани, 1995-1998 йил аспирантурани тугатиб, шу йили кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2009 йили тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини олди. 1990-2004 йил ТошВМОИ офтальмология кафедрасида ассистент ва 2004-2017 йилтгача доцент лавозимида, 2017 йилдан ҳозиргача профессор лавозимида, 2014-2017 йй. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, 2017 йилдан ҳ.в. ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда. М.С.Қосимова  240 дан ортиқ илмий мақола, тезислар муаллифи ва 7 муаллифлик гувохномасига эга. Бир неча бор даволаш ва педагогика бўйича малакасини ошириб бормоқда. Қосимова М.С. бошчилигида 2 тиббиёт фанлари номзоди ва 2 та фан доктори тайёрланган. Илмий фаолиятини ўз шогирдлари билан давом этаяпти. Ҳозирги кунда учта изланувчи тадқиқотчининг нейроофтальмология ва глаукома йўналишида олиб бораётган илмий ишларига рахбарлик қилмоқда.

 

 

НОРМАТОВА НАРГИЗА МИРШОВКАТОВНА

DSc - тиббиёт фанлари доктори, доцент

Олий тоифали шифокор

1988 йил Тошкент Давлат тиббиёт институтини битирган.

1991-1993 йй. - ТошВМОИ офтальмология кафедрасида клиник ординатура ва 1993-1996 йй. аспирантурани тугатган. 1998 йилдан тиббиёт фанлари номзоди. 2001 йилдан ҳозирги кунгача ТошВМОИ офтальмология кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келаяпти. 2021 йили «Диабетик ретинопатияни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш»га қаратилган илмий тадқиқот натижаларини докторлик диссертациясида ҳимоя килди.

Наргиза Миршовкатовна хорижий мамлакатларда ва Республика миқёсида 120 дан ошиқ илмий ишлар, 2 монография, 2 компьютер дастурига патент ва 8 методик қўлланма муаллифи. Асосий илмий йўналиши қандли диабетда кўрликни олдини олиш. Ўзбекистонда диабетик ретинопатияни скрининг ва мониторинги масалаларида халқаро грантлар ёрдамида илмий-амалий иш олиб бораяпти. Касб махоратини ошириб Германия, Россия ва бошка жахон миқиёсидаги хорижий клиникаларда малака оширган. Олий тоифали шифокор, изланувчи олим ва профессионал педагог бўлиб танилган. Республика миқёсида, Россия, Грузия, Козохистон, Жанубий Корея ва бошқа нуфузли илмий амалий анжуманларда маърузалар билан фаол иштирок этиб туради.

Республика офтальмологлари илмий жамиятининг котибаси, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази жаррохлик факультети ва муаммолар илмий кенгашининг аъзоси. Хозирда 2 тиббиёт йуналиши буйича фалсафа фанлари доктори изланувчиларга рахбарлик қилмоқда.

 

 

БОБОХОНОВА ДИЛОРОМ МУХИТДИНОВНА

Тиббиёт фанлари номзоди, доцент

1982 йилда Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтини даволаш иши мутахассислигини бўйича имтиёзли диплом билан битирган. Педагогик фаолиятини Тошкент врачлар малакасини ошириш институти офтальмология кафедрасида 1995 йилдан бери олиб бораяпти. Бутун Россия кўз пластик жаррохлиги марказида ўз малакасини оширган. Тиббиёт фанлари номзодлиги диссертациясини «Гиперметропик амблиопияни даволашини такомиллаштириш» мавзусида химоя қилган. Илмий иш натижалари бўйича Ўзбекистон ва хорижий журналларда 70 дан ортиқ мақола ва тезислар чоп этилган. Бир нечта ўқув-услубий тавсиялар ва қўлланмаларнинг муаллифи. ТХКМРМ офтальмология кафедрасида даволаш ишлари бўйича маъсул. Педагогика ва мутахассислик бўйича ўз малакасини мунтазам ошириб юради. Олий тоифали шифокор. Хозирги кунда кўрув аъзоларининг яллиғланиш касалликларини консерватив ва жаррохлик усулларда даволаш хамда офтальмопластика билан шуғулланади.

ХАКИМОВА ЗУЛХУМОР КАРИМОВНА

Тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент

1991 йилдда Андижон давлат тиббиёт институтини битирган. АндДТ институтининг офтальмология кафедрасида клиник ординатура (1991-1993 йй.) ва аспирантурани (1997-2000 йй.) тугатган. 2000 йили “Кўз олмасини ёрдамчи аппарати касалликларини комплекс даволашда РЛАТ усулларини қўллаш” мавзусида профессор Х.М.Комилов рахбарлигида фан номзодлик диссертациясини химоя қилган. У 2001-2002 йилларда АндДТ Институти офтальмология кафедрасининг ассистенти ва 2002-2015 йилларда шу кафедрада доцент лавозимида ишлаган. 2015 йилдан ТошВМОИ офтальмология кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда. Асосий илмий йўналиши кўз касалликларини комплекс даволашда регионал лимфатик терапия усулларини ишлаб чиқиш ва қўллаш. Узоқ умр кўрувчиларни хаёт тарзи ва кўз касалликларини ўрганиш. 2023 йилда “Ўзбекистон шароитида узоқ умр кўрувчиларда кўриш аъзоси касалликларининг эпидемиологияси, хавф омиллари ва профилактикасини инновацион жихатлари” мавзусида фан докторлик диссертациясини химоя қилган. Чоп этилган 172 илмий иш, жумладан 1 монография, 2 қўлланма, 19 услубий тавсиянома, 1 ихтиро, 1 та ЭВМ программа муллифи ва 28 рационализаторлик таклифи муаллифи.  Юқори саъвияли тадқиқотчи ва амалий мутахасис, олий тоифали шифокор. 2011 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 20 йил» кўкрак нишони билан тақдирланган. 2014 йилдан УзЛИДЕП аьзоси, 2013 йилдан Республика Экохаракат марказий кенгаши аьзоси. 2018 йилдан 2021 йилга кадар ТВМОИ офтальмология кафедрасида ўриндош доцент ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий таьлимни ривожлантириш марказида дипломдан кейинги таьлим бўлими бошлиғи лавозимида асосий ставкада ишлаган. Хозирда ТХКМРМ офтальмология кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда. 2019 йили Туркия ва Россия Давлатларида малака оширишда бўлган.

 

 

МАКСУДОВА ЛАЙЛО МАСХУТОВНА

Тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент

2002 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини бакалаврни ва 2005 йилда «Кўз касалликлари» кафедрасида магистратурани битирган. Иш фаолиятини 2005 йилда Марказий темир йўл поликлиникасида ординатор лавозимидан бошлаган. 2011-2014 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти офтальмология кафедрасида катта илмий ходим-изланувчиси лавозимида ишлаб, 2017 йилда «Кўз куйиши билан оғриган беморларни даволашда замонавий ёндашув (клиник-экспериментал тадқиқот)» мавзусида диссертациясини ҳимоя қилиб тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасига муваффақ бўлди. 2021 йилда «Кўзнинг ишқорий куйишининг ташхислаш, даволаш, олдини олиш ва асоратларини башорат қилишга комплекс ёндашув» бўйича докторлик ишини якунлаб, тиббиёт фанлари доктори (DSc) унвонига эга бўлди.

Лайло Масхутовна хориж мамлакатларида ва Республика миқёсида 120 дан ортиқ илмий мақола, тезислар муаллифи, шулардан, 6 компьютер дастури, 2 муаллифлик гувохномаси, 2 та рационализаторлик таклифи, 6 та услубий тавсиянома ва монографиялар. Бир неча бор даволаш ва педагогика бўйича малакасини оширган. Ўзбекистон Республикаси офтальмологлар илмий жамияти, ҳамда, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази жарроҳлик факультети муаммолар кенгашининг аъзоси. Республика миқёсида, Жанубий Корея, АҚШ ва бошқа нуфузли илмий амалий анжуманларда маърузалар билан фаол иштирок этиб туради.

 

 

АБДУЛЛАЕВ ШЕРЗОД РАХМАТОВИЧ

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, катта ўқитувчи.

2005 йилда ТошПМИни битирган. 2005-2008 йй. ТошПМИ офтальмология ва болалар офтальмологияси кафедрасининг магистранти. 2008-2011 йй. Тошкент шахридаги 1-ШКБШ офтальмолог лавозимида ишлаган. 2011-2014 йй. ТошВМОИ офтальмология кафедрасида катта илмий ходим-изланувчи, 2014-2017 йй. Стажёр-ўқитувчи вазифасида, 2017-2019йй. Ассистент, 2019 йилдан х.в. катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Илмий изланиш ишларини «Кўз замбуруғли касалликларининг этиопатогенези, клиникаси, ташхиси ва даволаш» мавзусида диссертациясини ёқлаб тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасига муваффақ бўлди. Олинган натижалар бўйича Республикамизда хамда хорижда 21 илмий мақола ва 35дан ортиқ тезислар, 1 та методик қўлланма чоп этган. 3 муаллифлик гувохномасига эга. Республикамизда ва Москва, Лондон шахриларида ўтказилган Халқаро илмий конференциаларда илмий маърузалар билан иштирок этган. Хозирда “Офталморозацеанинг клинико-иммуногенетик ва биокимёвий хусусиятлари ҳамда уларни коррекциялаш усуллари” мавзусидаги докторлик иши устида изланишлар олиб бормоқда.

 

 

ХАМРАЕВА ГАВХАР ХУСАНОВНА

Тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент

2006 йилда Тошкент тиббиёт Академияси бакалаврини ва 2010 йилда «Кўз касалликлари» кафедрасида магистратурани битирган. Иш фаолиятини 2010 йилда талабалар поликлиникасида окулист лавозимидан бошлаган. 2013 – 2016  йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти офтальмология кафедрасида катта илмий ходим изланувчи вазифасида илмий изланиш олиб борди. 2017 йилда «Кўрув нерви яллиғланиш касалликларининг клиник-ташхисий хусусиятлари ва комплекс даволашни асослаш» мавзусида диссертациясини ёқлаб тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори даражасига,  2021 йилда «Девик оптикомиелити ва тарқоқ склерозда кўриш аъзоси ўзгаришларининг клиник-диагностик асослари ва уларни даволаш» мавзусида диссертациясини ёқлаб тиббиёт фанлари доктори (DSc) даражасига муваффақ бўлди.  Диссертация  мавзуси бўйича  80 дан ортиқ илмий иш чоп этилган, шулардан 1 та монография, 4 та услубий тавсиянома, 3 та ихтиро учун патент, 26 та мақола Республика ва хорижий журналларда нашр этилган. Иш фаолияти давомида Хамраева Г.Х. ўзини интизомли, билимдон ходим сифатида намоён этди. Кафедранинг илмий ва педагогик ишида фаол қатнашиб, ходимлар орасида хурматга сазовор бўлди.

 

 

 

Худойберганов Азизбек Рўзибаевич

Ассистент

2014 йилда Тошкент Тиббиёт Академияси даволаш иши факультетини ва 2017 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Офтальмология» кафедрасида клиник ординатурани тугатган. Иш фаолиятини 2017 йилда ТВМОИ «Офтальмология» кафедрасида хона мудири лавозимидан бошлаган. 2017 йилдан хозирги вақтгача кафедрада ассистент лавозимида ишлаб, кўрув аъзолари жароҳатларининг олдини олиш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.

Иш фаолияти давомида Худойберганов А.Р. ўзини интизомли, билимдон ходим сифатида намоён этиб, кафедранинг илмий ва педагогик ишларида фаол қатнашиб, ходимлар орасида ҳурматга сазовор бўлди.

2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган.

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-