Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Акилов Хабибулла Атауллаевич

Акилов Хабибулла Атауллаевич
Тиббиёт фанлари доктори, профессор, кафедра мудири.
Телефон:
ФАКС:

Акилов Хабибулла Атуллаевич 21 январ 1957 йил Тошкент шаҳрида тавуллуд топган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Акилов Хабибулла Атауллаевич Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш Институти ректори. 1980 йилда Ўрта Осиё Педиатрия тиббиёт Институтини аъло бахолар билан тамомлаган.
1983 йилга қадар профессор Ахунджанов Б.А., раҳбарлигида нормал анатомия ва жаррохлик касалликлари кафедраси ассистенти лавозимида ишлаган.
1983-1985 йилларда Академик В. В. Вохидов номидаги жаррохлик Илмий Марказида клиник ординатор, 1985 йилдан жигар ва ўт ёъллари жаррохлиги бўлимида Кичик илмий ходим сифатида ишлаган.
1989 йилда номзодлик диссертатсиясини химоя қилган. Шу йили Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи Мукофоти билан тақдирланган. 1989 йилдан Академик В. В. Вахидов номидаги жаррохлик Илмий Марказида илмий ходим, портал гипертензия ва панкреато-дуоденал соха жаррохлик бўлимида катта илмий ходим.
1998 йилда профессор Назиров Ф.Г. Раҳбарликгида, жигар тсиррози билан оғриган беморларда портал гипертензия асоратларини жаррохлик ёъли билан даволаш мавзусида докторлик диссертатсиясини химоя қилган.
2000 йилда профессор унвонини олган.
1998-2003 йилларда Академик В. В. Вахидов номидаги жаррохлик Илмий Маркази директори, ўриндошлик асосида биринчи Тошкент Давлат Тиббиёт институти госпитал жаррохлик ва магистратура курси кафедраси профессори бЎлиб ишлаган.
2003-2017 йилларда Тошкент Врачлар Малака Ошириш Институти ўқув ишлари бўйича проректор бўлиб ишлаган; шунингдек, хирургия ва болалар хирургияси кафедраси мудири хамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) болалар хирургияси бўлими рахбари.
2017-йилдан. – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори.
Бугунги кунда профессор Акилов Х. А., айниқса, болалар хирургиясида энг етакчи жаррох хисобланади. 450 дан ортиқ илмий мақолалар, 3 та монография, ратсионализаторлик таклифлар ва услубий ишланмалар муаллифи. Профессор Акилов Х.А. рахбарлигида 4 докторлик, 18 номзодлик ишлари химоя қилинди, айни пайтда 6 та ПҳД илмий ишлар химоя босқичида.
Акилов Х. А. илмий-педагогик, тиббий-консултатив ва ижтимоий фаолиятидаги ишларни самарали олиб бормокда. Уч маротаба Тошкент шахар халқ депутатлари Кенгаши депутати этиб сайланган. «Ўзбекистон Хирургияси», «Сихат саломатлик», «Вестник врача обшей практики», «Лимфология», «Шпитална хирургия» (Украина) нашрларинг тахририят кенгаши аъзоси. Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш Институти хузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш раиси. Акилов Х.А. дунё жаррохлар уюшмаси, Пирогов номидаги жаррохлар уюшмаси, МДХ ва Россия гепатолог-жаррохлар ассотсиатсяси Халқаро Уюшмаси кенгаши, Ўзбекистон Республикаси шошилинч тиббиёт шифокорлар уюшмаси кенгаши азоси, Ўзбекистон болалар жаррохлари Илмий жамияти раиси, Россия тиббий-техника Академияси академиги.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси (2000), «Ўзбекистон Мустақиллилигининг 10 йиллиги», «Ўзбекистон Мустақиллилигининг 20 йиллиги» кўкрак нишони хамда «Чест, Слава, Труд» (Украина) Георгий медали билан тақдирланган.

 

Примов Фарҳод Шарифжонович, 1983 йилда туғилган, ўзбек, маълумоти олий.

2008 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

2008-10 йилларда ТошВМОИнинг Хирургия ва болалар хирургияси кафедрасида “Болалар хирургияси” мутахассислиги бўйича клиник ординатурани ўтаган.

2010-2014 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар жарроҳлиги бўлимида болалар жарроҳи бўлиб ишлаган.

2014-2017 йилларда ТошВМОИнинг Хирургия ва болалар хирургияси кафедрасида С.Н.С изланувчи лавозимида ишлаган.

2017-йилдан “Хирургия ва болалар хирургияси” кафедрасида кафедра ассистенти лавозимида ишламоқда, шунингдек, РШТЁИМ Болалар жарроҳлиги бўлимида навбатчи масъул болалар жарроҳи лавозимида ўриндошлик асосида ишлаб келмоқда.

2012 йилда "Даволовчи-оператив ва диагностик лапароскопия" мутахассислиги бўйича мутахассисликдан ўтган.

2012-йилда Россия Федератсиясида Москва давлат тиббиёт стоматология университетининг Олий ўқув юртидан кейинги таълим факултетида “Болаларда ендоскопик жарроҳлик” мутахассислиги бўйича малака курсини тамомлаган.

2018-йилда Германия – Майнтс тиббиёт университетида “Болаларда ендохирургия” мутахассислиги бўйича малакавий курсни тамомлаган.

2018-йилда “Болаларда қорин бўшлиғи ёпиқ жароҳатларида диагностика ва жарроҳлик даволашни такомиллаштириш” мавзусида номзодлик диссертатсиясини (PhD)ҳимоя қилган.

2018-йилда “Болаларда қорин бўшлиғининг шошилинч патологиясида ендовизуал жарроҳликнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш” мавзусида докторлик диссертатсиясини (DSc) ҳимоя қилган.

 

 

 

Низомов Шукрилло Амриддинович 1974 йилда зиёли оилада туғилган, халқ демократик партияси аъзоси, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.

1998 йилда Тошкент Педиатрия Медицина институтини тамомлаган. 1999-2000 йилларда Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш Институтининг «Болалар хирургияси кафедраси»да катта лаборант лавозимида ишлади. 2000-2002 йилларда шу кафедрада “Болалар хирургияси” мутахассислиги бўйича клиник ординатурани ўтади. 2002-2004 йилларда Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш Институтининг болалар хирургияси кафедрасида катта лаборант, 2005 йилдан бошлаб Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш институтининг «Хирургия ва болалар хирургияси кафедраси» ассистенти, 2021 йилдан буён доценти вазифасида ишлаб келмоқда.

2021 йилда “Болаларда уретранинг посттравматик стриктураси ва облитерациясида хирургик операциянинг самарадорлигини ошириш” мавзусида тиббиёт фанлари фалсафа доктори илмий даражасини химоя қилган.

2020 йилда “Мехр-саховат”, 2021 йилда “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.

 

Соатов Рустам Рахимович 1952 йилда зиёли оилада туғилган, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

1969-1975 йилларда Тошкент тиббиёт институтида Даволаш иши факултетида ўкиган.

1976 йилда умумий хирургия йўналишида интернатурани тамомлаган.

1976-1984 йилларда акадекмик В.Вохидов номидаги Республика хирургия илмий амалий марказида жаррох лавозимида ишлаган.

1985-1995йилларда Тошкент тиббиёт институтининг Госпитал хирургия кафедраси доценти лавозимида ишлаган.

1996-1999 йилларда акадекмик В.Вохидов номидаги Республика хирургия илмий амалий марказида жаррох лавозимида ишлаган.

1999  йилдан хозирги вактгача ТХКМРМинг  «Болалар хирургияси кафедраси»да доцент лавозимида ишлаб келмоқда.

1983 йилда “Жигар сиррози ва портал гипертензияни жарроҳлик йўли билан тузатишнинг микросиркуляция ва жигар тўқималарининг нафас олишига таъсири” мавзусида тиббиёт фанлари фалсафа доктори илмий даражасини химоя қилган.

 

Тиловов Бунёд Неъматович

1992 йилда зиёлилар оиласида туғилган.

2012-2018 йилларда Тошкент Педиатрия тиббиёт институти Педиатрия иши йуналиши тамомлаган.

2018-2020 йилларда Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш Институтининг «Хирургия ва болалар хирургияси» кафедрасида клиник ординатурани тамомлаган.

2020-2023 йилларда ТХКМРМ «Хирургия ва болалар хирургияси» кафедрасида хона мудири лавозимида ишлаб келган.

2023- йилдан буён ТХКМРМ «Хирургия ва болалар хирургияси» кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-